UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  0 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  1 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  9 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  1 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  2 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди

Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Дубай шаҳридаги йиғинини якунлаб Тошкентга қайтиб келди.
Шу йилнинг сентябрь ойида ўтказиладиган ўсмирлар (U-16) ўртасидаги Осиё Чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 20-26 апрель кунлари БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказди. Йиғин давомида Олимхўжаев шогирдлари БАА U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Дастлаб, 22 апрель куни ўтказилган илк ўйинда БАА ўсмирлар термаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, 24 апрель куни ўтказилган иккинчи учрашув ҳам амирлик ўсмирларнинг ғалабаси билан якунланди - 2:1.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Осиё Чемпионатига тайёргарликни Тошкентда давом эттиради ва май ойининг оҳирида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган «Каспий Кубоги» мусобақасига йўл олади. Темур Олимхўжаев шогирдларининг «Каспий Кубоги»даги рақиблари ҳақида аввалроқ маълумот берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида иштирок этади. Қуръа натижаларига кўра, Олимхўжаев шогирдлари мусобақанинг «С» гуруҳида Кувайт, Непал ва КХДР ўсмирларига қарши майдонга тушади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика