UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  0 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  106 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  13

Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Малайзия U-16 ўсмирларини мағлуб этди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Малайзия U-16 ўсмирларини мағлуб этди

Куала-Лумпур шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси, бугун Малайзия U-16 ўсмирлар жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бугун режага кўра йиғин давомидаги иккинчи ўртоқлик учрашувини Малайзия U-16 ўсмирларига қарши ўтказди.

"PJM" стадионида бўлиб ўтадиган учрашувда, терма жамоа бош мураббийи аввалги учрашувдаги таркиб билан таққослаганда иккита ўзгартиришни амалга оширди. Мочинов шогирдлари учрашувнинг илк дақиқаларидаёқ ҳисобни очишга эришди. Биринчи бўлим сўнгида эса Ўзбекистон ўсмирлари иккинчи голни киритишди ва танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда эса жамоалар биттадан тўп киритишди ва учрашув 3:1 ҳисобида ўзбекистонлик ўсмирлар ғалабаси билан якунланди.

Маълумот учун, Малайзиядаги йиғин 31 август куни якунига етади ва шундан сўнг терма жамоа Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун у ердан тўғри Таиландга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати 6-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Непал, Кувайт ва КХДР ўсмирлар терма жамоаларига қарши тўп суради.

Ўртоқлик учрашуви.
 28 август, Куала Лумпур.
 "PJM" стадиони
 Малайзия (U-16) - Ўзбекистон (U-16) 1:3
Голлар:
Акрам Нажи (47) - Жонибек Кўчимов (8, пенальти, 65), Ислом Кенжабоев (41).
Ўзбекистон (U-16): А. Ходжаев, И. Алижонов (с), О. Қурбонов, Д. Бердиқулов, О. Нурматов (М. Жумаев 72), Ж. Аҳмадов (С. Абрамов, 64,), Ш. Махмудхожиев, И. Кенжабоев (), Ж. Кўчимов, Р. Шарипов (Б. Муртазоев 56), А. Ғаниев (А. Ғанижонов (80)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика