UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалнинг биринчи баҳсида "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  26 01:44Миржалол Қосимов: "Вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик"  2 01:19Педру Морейра: "Рақибдан кучлироқ эдик ва натижа адолатли бўлди"  2 00:08U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади  48 23:44Рўзиқул Бердиев: "Навбатдаги босқич масаласи кейинги ўйинлардаги натижаларимизга боғлиқ"  1 23:15ЕЧЛ. "Барселона" "Боруссия Д"га қарши ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ярим финал масаласини деярли ҳал қилди  119 22:45Тимур Султонов: "Насаф" каби жамоалар билан ўйнаш бизга катта тажриба бўлади"  0 22:40Салоҳ “Ливерпул”да қолади! (Фабрицио Романо)  4 21:59Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага йиғинга киришади  0 21:25Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" ОКМКни мағлубиятга учратди. Сергеевдан ғалаба голи  37 21:15U-17 Осиё кубоги. Саудия Арабистони – Ўзбекистон. Бошланғич таркиблар аниқ!  6 20:41Келаси мавсумдан ЕЧЛ плей-офф босқичида экстра-таймлардан воз кечилиши борасидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади  2 20:21Кобби Майну сафга қайтди  1 19:55Ўзбекистон кубоги. "Насаф" - "Навоий ФА" 5:1  12 19:10Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" қўшиб берилган дақиқаларда 2та гол уриб, камбэк ижро қилди  2

Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди (тўлиқ шарҳ)

Теглар :  Ўзбекистон U-16
2016 йилнинг сентябрида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жаомоаси иккинчи тур ўйинини ўтказди.

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига иккинчи турда саралаш босқичида “А” гуруҳи ўйинларига мезбонлик қилаётган Фаластин жамоасига қарши майдонга тушди.

Учрашув тўлалигича Ўзбекистон U16 терма жамоаси устилигида ўтди. Дастлабки бўлимдаёқ Олимхўжаев шогирдлари рақиб дарвозасини тўрт маротаба ишғол қила олди.

Дастлабки гол стандарт вазиятдан сўнг киритилди. Бурчакдан узатилган тўп Ихтиёр Холдоров оёғига келиб тушди. Унинг аниқ зарбаси ҳисоб очилишига чабабчи бўлди. Ўйиннинг 20-дақиқасида Абдулҳай Исмоилов ҳисобдаги фарқни оширди. Шундан сўнг жамоа сардори Абубакр Мўйдинов 29 ва 33-дақиқаларда иккита гол киритиб, дубл қайд этди. Мўйдиновнинг дастлабки голи 11 метрлик жарима нуқтасидан киритилди. Биринчи бўлим Ўзбекистоннинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида ҳам Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кўплаб хавфли вазиятлар ярата олди. Бироқ фақат ўйин якунига бориб вазиятлардан унумли фойдаланилди. 83-дақиқада Бахромжон Соатов ўз исмини таблога ёздириб қўйган бўлса, учрашувдаги сўнгги голни 89-дақиқада Остон Ўрунов киритди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг саралаш босқичидаги сўнгги ўйини Яманга қарши бўлади. 20 сентябрда бўлиб ўтадиган ушбу учрашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

U-16 Осиё чемпионати саралаши.

"A" гуруҳи тақвими
16 сентябрь

19:00 - Ўзбекистон - Мальдив 8:0 
20:00 - Яман - Фаластин 2:0

18 сентябрь
18:00 - Мальдив - Яман 0:6
19:00 - Фаластин - Ўзбекистон 0:6 

20 сентябрь
19:00 - Ўзбекистон - Яман 
19:00 - Фаластин - Мальдив

U16 Осиё чемпионати саралаши

“А” гуруҳи, 2-тур.

Фаластин U-16 - Ўзбекистон U-16  0:6

Голлар: Ихтиёр Холдоров (13), Абдулҳай Исмоилов (20), Абубакр Мўйдинов (29, 33), Баҳром Соатов (82), Остон Ўрунов (89).

Огоҳлантириш: Абубакр Мўйдинов (63)

Фаластин U-16: 22.Умар Заанин, 2. Амид Савафта, 7. Аҳмад Абурдаҳа, 9. Муҳаммад Аббосий, 10.Аҳмад Алмзайин, 13. Муҳаммад Ҳаммо, 14.Осайд Ясин (3.Суҳаил Яҳё - 51), 18. Мутаз Ал Хоурани (11. Аҳмад Абдуҳаснеин - 45), 21. Аҳмад Абдукешек, 24. Муҳаммад Сваити (8.Жиҳод Буират), 41. Аҳмад Элейян

Ўзбекистон U-16: 1. Хожиакбар Жўраев, 2. Мардон Абдуллаев, 3. Ислом Каримов, 4. Ихтиёр Холдоров, 5. Абубакр Мўйдинов, 6. Остон Ўрунов, 7. Абдулҳай Исмоилов, 8. Шухрат Неъматов (32. Абдунозир Абдураҳмонов - 46), 9. Баҳромжон Соатов, 10. Собиржонов Асадбек  (19. Далер Мирзахўжаев-46  (36.Абдуғани Камолов- 69) ), 50. Бурхон Ҳасанов


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика