

Илҳом Ханжариев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси аъзолари йиғин давомида тест синовлари топширишди. 25 нафар футболчи қизларнинг жисмоний ҳолати назоратдан ўтказилди. Ушбу тест синовлардан асосий мақсад футболчиларнинг ташкил этиладиган ўйинларга қай даржада тайёр эканликларини аниқлашдан иборат.
Мазкур тест-синовлари тизими Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, тест синовлари натижаларига кўра футболчиларга тегишли юкламалар бериб борилади.



