UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  3 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  15 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  10 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  15 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  20 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  5 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1

Ўзбекистон U-14 термаси устози Ислом Исмоилов: "Рақибдан устунроқ эдик" Янгиликлар

Ўзбекистон U-14 термаси устози Ислом Исмоилов: "Рақибдан устунроқ эдик"

2008 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон U-14 терма жамоасининг Россия U-14 термасига қарши кечган иккинчи ўртоқлик баҳсидан кейин вакилларимиз бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдирди.

Маълумот учун, кечаги баҳсда Ўзбекистон U-14 минимал (1:0) ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, биринчи назорат беллашувида россияликлар худди шу ҳисобда ғолиб чиқишганди.

- Россия U-14 термасига қарши ўртоқлик ўйинлари ҳақида нималар дея оласиз?

- Икки ўйинга тўхталадиган бўлсак, ушбу ёш тоифасидаги терма жамоамиз энди йиғилди. Шунинг учун барча футболчиларни кўрикдан ўтказишга ҳаракат қиляпмиз. Биринчи ўйинда илк бор халқаро майдонда ҳаракат қилаётганимиз боис ҳаяжон сезилганди, лекин ўйин жиҳатидан рақибга енгилмагандик. Хато ва камчиликларни кўриб чиқиб, иккинчи учрашувда бошқа схемада ҳаракат қилдик. Биринчи учрашувда 4-3-3 тузилмасида ҳаракат қилган бўлсак, иккинчи баҳсда 5-3-2 схемасидан фойдаландик. Натижани кўрдингиз, рақибдан устунроқ эдик, деб ўйлайман.

- Россия U-14 нинг кучига қандай баҳо берасиз?

- Ҳозир аниқ бир нарса дейишим қийин. Лекин уларда ҳамиша потенциал бўлади. Ҳали ўз сўзини айтади, деб ўйлайман. Бизнинг авлодда ҳам келажаги порлоқ болалар йиғилишган. Камчиликлар кузатилган бўлса-да, икки ўйиндан кўнглим тўлди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика