UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  1 15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  1 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  5 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  2 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  0 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  5 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  2 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  3 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  2 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  3 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  1 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1

Ўзбекистон U-14 термаси устози Ислом Исмоилов: "Рақибдан устунроқ эдик" Янгиликлар

Ўзбекистон U-14 термаси устози Ислом Исмоилов: "Рақибдан устунроқ эдик"

2008 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон U-14 терма жамоасининг Россия U-14 термасига қарши кечган иккинчи ўртоқлик баҳсидан кейин вакилларимиз бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдирди.

Маълумот учун, кечаги баҳсда Ўзбекистон U-14 минимал (1:0) ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, биринчи назорат беллашувида россияликлар худди шу ҳисобда ғолиб чиқишганди.

- Россия U-14 термасига қарши ўртоқлик ўйинлари ҳақида нималар дея оласиз?

- Икки ўйинга тўхталадиган бўлсак, ушбу ёш тоифасидаги терма жамоамиз энди йиғилди. Шунинг учун барча футболчиларни кўрикдан ўтказишга ҳаракат қиляпмиз. Биринчи ўйинда илк бор халқаро майдонда ҳаракат қилаётганимиз боис ҳаяжон сезилганди, лекин ўйин жиҳатидан рақибга енгилмагандик. Хато ва камчиликларни кўриб чиқиб, иккинчи учрашувда бошқа схемада ҳаракат қилдик. Биринчи учрашувда 4-3-3 тузилмасида ҳаракат қилган бўлсак, иккинчи баҳсда 5-3-2 схемасидан фойдаландик. Натижани кўрдингиз, рақибдан устунроқ эдик, деб ўйлайман.

- Россия U-14 нинг кучига қандай баҳо берасиз?

- Ҳозир аниқ бир нарса дейишим қийин. Лекин уларда ҳамиша потенциал бўлади. Ҳали ўз сўзини айтади, деб ўйлайман. Бизнинг авлодда ҳам келажаги порлоқ болалар йиғилишган. Камчиликлар кузатилган бўлса-да, икки ўйиндан кўнглим тўлди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика