Ўзбекистон U-14 чемпионати. "Нурафшон U-14" - "Қўқон-1912 U-14" ўйинидан кейин мураббийларнинг фикрлари
07 окт 2021 10:41
Янгиликлар
Ўзбекистон U-14 чемпионати. "Нурафшон U-14" - "Қўқон-1912 U-14" ўйинидан кейин мураббийларнинг фикрлари
Ўзбекистон U-14 чемпионатининг иккинчи турида "Нурафшон U-14" - "Қўқон-1912 U-14" (5:1) жамоалари ўзаро тўқнаш келди.
Мазкур баҳсдан сўнг икки жамоа мураббийларининг фикрларига қулоқ тутдик.
Наримон Асанов ("Қўқон-1912 U-14" бош мураббийи) - "Нурафшон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин бизнинг камчилик ва хатоларимизни янада кўрсатди. Кейинги учрашувларга болаларни муносиб тайёрлаймиз. Футболчиларга бу катта тажриба мактаби бўлмоқда.

Дишод Давлатов ("Нурафшон U-14" бош мураббиий) - Болаларимизга ўйин амалиёти керак эди. Турнир давомида мана шунга эришишмоқда. Ташкилотчилик ажойиб. Ҳамма нарса яратиб берилди. Таркибимиздаги аксарият футболчилар вилоят терма жамоасида ўйнайди. Тажрибали мураббийлар қўл остида ўйнашади. Гуруҳдан чиқишимиз учун бир қадам қолди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар