UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  9 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   20 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  4 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  23 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0

Ўзбекистон U-14 чемпионати. "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг мураббийлар нима деди? Янгиликлар

Ўзбекистон U-14 чемпионати. "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг мураббийлар нима деди?

Бугун Суперлига ва Про лига клубларининг U-14 жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг биринчи тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Бунёдкор" академияси яшил майдонларида кечган илк учрашувда "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" U-14 жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Қизиқарли ва юқори темпда ўтган баҳсдан сўнг икки жамоа мураббийлари фикрлари билан ўртоқлашди. 

Азамат Каримов ("Нефтчи U-14" бош мураббийи) - Мусобақадаги илк ўйинимизда болалар яхши ўйин кўрсатишди. Буни натижа ҳам айтиб турибди, 5:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Ташкилотчилар томонидан жуда яхши турнир йўлга қўйилган, дея оламан. Барча шароитларни яратиб беришди. Таркибимизда индивидуал кучли футболчилар йиғилган. Клуб раҳбарлари ҳам яхши эътибор қаратмоқда. Футболчиларимизнинг келажаги бор. Уларнинг устида янада кўпроқ ишлаймиз.

Наримон Асанов ("Қўқон-1912 U-14" бош мураббийи) - Бундай мусобақанинг ташкил қилингани болаларимиз учун жуда яхши бўлди. Уларнинг ўсишига хизмат қилади. Футболчилар ўйин амалиётига эга бўлишади. Мағлубиятга учраса ҳам муҳими ўзларига керакли хулосани чиқаришади, деб ўйлайман. Йирик ҳисобли мағлубият шогирдларимнинг руҳиятига таъсир қилмайди. Футболда кимдир ютади ёки аксинча ютқазади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика