UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Ўзбекистон - Туркманистон учрашувидан 7та факт Янгиликлар

Ўзбекистон - Туркманистон учрашувидан 7та факт

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "CAFA Nation's Cup-2023" мусобақасида ғалабали юришини давом эттирди.

Иккинчи турда Туркманистон рақиблик қилган ўйинда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Хўш, бу ўйиндан сўнг нималар ўзгарди? Айрим фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


- Ўзбекистон Туркманистон устидан ўзаро 11 учрашувида 9 ғалабасини қўлга киритди ва бу юрт вакиллари билан мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Қўшниларимиз ўз тарихида фақат 1 маротаба ғалаба қозонган (1992 йил). 

- "Оқ бўрилар" Туркманистон билан 3та учрашувдан бери ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолмоқда. Ҳамюртларимиз сўнгги бор 2001 йил ЖЧ-2002 саралаш босқичида 2та тўп ўтказиб юборишган. 

- Элдор Шомуродов Туркманистонга қарши сўнгги 2 учрашувда 4та гол урди ва ўзаро ўйинларда тўпурар бўлиб олди. Бунгача энг яхши кўрсаткич Миржалол Қосимовда эди - 3та гол. 

- Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради. Сречко Катанец шогирдлари кетма-кет 7та ўйиндан бери Ўзбекистонда ўтган учрашувларда дарвозасидан гол ўтказиб юбораётгани йўқ. Охирги маротаба жамоамиз дарвозасига 2022 йил Наманганда ўтган "Navruz Cup" турнирида Уганда тўп киритган (4:2). 

- Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоасининг энг яхши тўпурарига айланиб олди. Унинг ҳисобидаги голлари сони 36тага етди. Бунгача рекордчи Максим Шацких билан кўрсаткичи тенг эди (34та гол). 

- Ўтган турда Ўмон билан ўйинда дебют қилган ёшлар Аббос Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов миллий терма жамоа либосида майдонга тушган ҳисоб бўйича 2033 ва 2034-футболчи бўлишди. 

- Абдувоҳид Неъматов 2 йилдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси таркибида асосий таркибда майдонга тушди. У сўнгги бор 2021 йил март ойида Вадим Абрамов бошчилигида Ироққа қарши кечган баҳсда дарвозани қўриқлаган эди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика