UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55"Милан"нинг Европа лигасида иштирок этиш ё этмаслиги эртага аниқ бўлади  0 23:30«Челси» ҳимоячиси: “У WhatsApp орқали «йигитлар, сизларни яхши кўраман» деб ёзиб, сўнгра, гуруҳдан чиқиб кетди”  20 23:15УЕФА Суперкубоги учун чипталар қачон сотувга чиқарилиши маълум бўлди  6 23:09Қойил, Афғонистон ярим финалда!  9 22:40ОЧЛ. Нимчорак финалнинг иккита баҳси ўтказилди  2 22:17ЕЧЛ янги мавсумининг биринчи саралаш босқичига қуръа ташланди  2 22:05Виталий Денисов "Рубин"га ўтмоқда  19 22:02Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 21:45"Қироллик клуби" Неймарни қўлга киритиш учун Каземирони беришга тайёр  15 21:25"Реал" Ферлан Мендининг таништирув маросимини ўтказиш санаси маълум  6 21:10ЎФА раҳбарияти Қирғизистон футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди  41 20:35"Вест Хэм" МЮ билан футболчи алмашмоқчи  7 20:15Жеррард Лэмпард бошқарган"Дерби Каунти" клубининг таклифини рад этди  2 19:50Омар Момани карикатураси: Кепа Сарридан кейин "Челси"нинг янги мураббийи?  7 19:33Ўзбекистон кубоги: 3-босқич учрашувларида ишлайдиган расмийлар рўйхати  7

Ўзбекистон терма жамоасининг йиғини ҳақида рақам ва фактлар Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасининг йиғини ҳақида рақам ва фактлар

Шаҳбоз Беғамов Ўзбекистон терма жамоасининг Эктор Купер қўл остидаги навбатдаги йиғини якуни ҳақида баъзи рақам ва фактларни келтирди.

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Эктор Купер қўл остида ўзининг олтинчи йиғинини кеча якунлади. Бунга қадар терма жамоамиз аргентиналик мутахассис бошқарувида ўтган йили сентябрь, октябрь, ноябрь, декабрь, жорий йил январда Осиё Кубоги, март ва июнь ойида йиғинлар ташкил этганди. Мазкур йиғинлар доирасида терма жамоамиз жами 15 учрашув ўтказди.

Йиғин доирасида терма жамоамиз дастлаб Туркия (0:2) билан сафарда, КХДР (4:0) ва Сурия (2:0) билан Тошкентда беллашди.

Мазкур йиғинга таклиф этилган 26 футболчидан 24 нафарига Купер имконият берди. Фақатгина тўрт дарвозабондан иккитаси, яъни Ботирали Эргашев ва Жавоҳир Илёсов майдонга туширилмади. Қолган барча футболчилар эса ўтказилган беллашувларда ўз имкониятларини олишди.


Мазкур йиғинга Эктор Купер томонидан жалб этилган 3 нафар янги футболчилар: Достон Ибрагимов, Қўвондиқ Рўзиев ва Хожиакбар Алижонов терма жамоадаги дебют ўйинларини ўтказишди.


Эктор Купер томонидан терма жамоа йиғинига жалб этилган футболчилар ва уларнинг қайд этган кўрсаткичлари:

Дарвозабонлар:

Санжар Қувватов («Пахтакор») — 1 ўйин (КХДР)

Илёсов Жавоҳир («Локомотив») — ўйнамади*

Суюнов Элдор («Пахтакор») — 2 ўйин (Туркия, Сурия)

Эргашев Ботирали («Динамо»)  — ўйнамади *

 

Ҳимоячилар:

Кримец Егор («Пахтакор») — 1 ўйин (Туркия)

Исмоилов Анзур («Локомотив») — 3 ўйин (Туркия, КХДР ва Сурия)

Турсунов Достонбек (“Ренофа Ямагучи”, Япония)  — 1 ўйин, 1 гол (КХДР)

Тўхтахўжаев Ислом («Локомотив») — 1 ўйин (Сурия)

Зотеев Олег («Локомотив») — 1 ўйин (Сурия)

Сайфиев Фаррух («Пахтакор») — 2 ўйин (Туркия, Сурия)

Комилов  Акромжон («Пахтакор»)  — 1 ўйин (КХДР)

Ҳошимов Даврон (“Локомотив” ) — 3 ўйин (Туркия, КХДР ва Сурия)

Алижонов Ҳожиакбар («Пахтакор») — 1 ўйин (КХДР)

 

Ярим ҳимоячилар:

Ҳамробеков Одилжон («Пахтакор») — 3 ўйин, (Туркия, КХДР ва Сурия)

Аҳмедов Одил («Шанхай СИПГ», Хитой) — 3 ўйин, 1 гол, 1 ассист (Туркия, КХДР ва Сурия)

Мусаев Фозил (“Жубило Ивата” Япония) — 2 ўйин (Туркия, Сурия)

Алибоев Икром («Сеул», Жанубий Корея) — 2 ўйин (КХДР ва Сурия)

Ғиёсов Хуршид ("Бунёдкор") — 2 ўйин (КХДР ва Сурия)


Ўрунов Остон («Навбаҳор») — 3 ўйин (Туркия, КХДР ва Сурия)

Машарипов Жалолиддин («Пахтакор») — 3 ўйин, 1 самарали ҳаракат, 1 ассист (Туркия, КХДР ва Сурия)

Ибрагимов Достон («Бухоро») — 3 ўйин, 1 ассист (Туркия, КХДР ва Сурия)

Рўзиев Қувондиқ  («Қўқон-1912») — 2 ўйин (Туркия ва Сурия)

Мирзаев Сардор  («Локомотив») — 1 ўйин (КХДР)

 

Ҳужумчилар:

Шомуродов Элдор («Ростов», Россия) — 2 ўйин, 2 гол (Туркия ва Сурия)

Сергеев Игорь («Пахтакор»)  — 2 ўйин, 1 гол, 1 ассист (КХДР ва Сурия)

Абдухолиқов Темурхўжа («Локомотив») — 2 ўйин, 1 гол (Туркия ва КХДР)


4 нафар футболчи Одил Аҳмедов, Одил Ҳамробеков, Анзур Исмоилов ва Жалолиддин Машарипов ўтган барча баҳсни бошланғич таркибда бошлади.


7 нафар футболчи барча ўйинда иштирок этди: Анзур Исмоилов, Даврон Ҳошимов, Одил Ҳамробеков, Остон Ўрунов, Достон Ибрагимов, Одил Аҳмедов ва Жалолиддин Машарипов.


6 дақиқа: энг кам майдонда ҳаракат қилган футболчи - Сардор Мирзаев ("Локомотив")


1 —фақатгина Анзур Исмоилов барча учрашувни тўлиқ ўзгаришсиз ўтказди.


Эктор Купер Туркия билан ўйинга нисбатан КХДРга қарши баҳсда таркибда 7 ўзгаришни амалга оширди ва кечаги беллашувда ҳам ўтган ўйинга нисбатан 7та ўзгариш қилди. Сурия билан бўлган баҳсда эса аргентиналик мутахассис Туркия билан бўлган учрашувга нисбатан 2та ўзгаришни амалга оширди. 


Киритилган голларга Шомуродов (2), Аҳмедов, Абдухолиқов, Сергеев ва Турсунов муаллифлик қилишди. Эътиборлиси, мазкур йиғин давомида терма жамоамиз сафидаги барча ҳужумчилар гол уришга муваффақ бўлишди.


Шу тариқа Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувидаги ўтказилган 15 ўйинда ғалаба, 3 дуранг ва 5 мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати: 19-14.


Биз ютган жамоалар: КХДР (2:0, 4:0), Қатар (2:0), Уммон (2:1), Туркманистон (4:0), Хитой (1:0), Сурия (2:0). 

Биз дуранг ўйнаган жамоалар: Сурия (1:1), Ливан (0:0), Австралия (0:0). 

Бизни ютган жамоалар: Эрон (0:1), Жанубий Корея (0:4), Япония (1:2), Уругвай (0:3), Туркия (0:2).


Эктор Купер қўл остидаги терма жамоамизда ҳозирча энг яхши тўпурар Элдор Шомуродов бўлиб турибди.


Купер бошқарувидаги терма жамоамиз сафида гол урган футболчилар рўйхати:

Элдор Шомуродов — 7

Марат Бикмаев — 4

Одил Аҳмедов — 3

Жавоҳир Сидиқов — 1

Жалолиддин Машарипов — 1

Достон Турсунов — 1

Темурхўжа Абдухолиқов — 1

Игорь Сергеев — 1

Рейтинг: +34   

Фикрлар

+9   
12 июн 19:10:57
Abdumutal Quqon
Xudodan suremiz bizgayam jch borib uynash nasib qilsin deb Xudo xohlasa
+9   
12 июн 18:57:35
Realdo
Barcha futbolchilarni sinovdan o'tkazibdi. Bunaqasi birinchi Marta. Oldinlari termaga chaqirilaridiyu nimaga chaqirilaridiyu bilmasdi ko'pchilik.
+8   
12 июн 22:02:56
Kaha
На мунча шошиляпсилар кимни ютдик узи буларди Косимов давридаям ютарди Купер нима берди узи
+7   
12 июн 19:00:08
CR7
Kelila tan olilu, Kuper dovrida Shomurodov ancha ochildi. Kuper va termamizga omad tiliman
+3   
12 июн 23:54:57
☆ Khorezm United ☆
Биз ютган жамоалар: КХДР (2:0, 4:0), Қатар (2:0), Уммон (2:1), Туркманистон (4:0), Хитой (1:0), Сурия (2:0).

Бизни ютган жамоалар: Эрон (0:1), Жанубий Корея (0:4), Япония (1:2), Уругвай (0:3), Туркия (0:2).

Yutgan va yutqazgan jamoalarimizni qarang, yana JCHga chiqishni orzu qilamiz!!!
+3   
12 июн 20:43:37
FC Kushon
Terma jamoamiz sust haliyam agar suriya to'liq tarkibi bn o'ynaganida hisob boshqacha bo'lishixam mumkin edi mster Kuper baqirib xujumga o't orqaga berma db baqirivotti ula faqat orqaga berivotti deme hamma ayb bollarda 1tayim yaxwi o'tti 2tayim rasvo o'ynash kerak bor kuch bn boldi endi zeriktig toshbaqa o'yindan
+3   
12 июн 20:43:36
FC Kushon
Terma jamoamiz sust haliyam agar suriya to'liq tarkibi bn o'ynaganida hisob boshqacha bo'lishixam mumkin edi mster Kuper baqirib xujumga o't orqaga berma db baqirivotti ula faqat orqaga berivotti deme hamma ayb bollarda 1tayim yaxwi o'tti 2tayim rasvo o'ynash kerak bor kuch bn boldi endi zeriktig toshbaqa o'yindan
+3   
12 июн 20:35:00
Abdunazar
Haqiqat yoqmaydi, to'g'rimi -minuschilar?
+3   
12 июн 19:11:46
Sardor1991
Kecha qasi tomi ketgan jurnalist Axmedovni yoq odam dedi oyin kormadimi kan aval oyinnikorib keyin savol bering xurmatli jurnalist .
+3   
12 июн 19:05:33
Neftci&Barca
Нахотки Анзурга бошка ёш ва кучли марказий химоячи бутун Узбекистонда топилмаса-я??
+3   
12 июн 19:02:15
Neftci&Barca
Шомуродов кашфиёт! Так держать Элдор!
+2   
12 июн 20:25:26
ФАН
Сарлавхага яраша номигагина кул учида шунчаки ма'лумот ун факт ва ракамлар келтириб утилибди холос.
Бу ракам ва фактларни сиз келтириб утмасангиз хам топкир ва кизикувчан мухлислар ён дафтарига аллакачон кайд этиб булишганди.
Хар уччала уйиндан уч хил натижа ва турли хил тугилган янги фикрлар хамда ютук ва етарлича камчиликларни жамлаб чукур тахлил остида катта макола э'лон килинишини кутган эдим.
Афтидан термамизни Сурия устидан эришган галабаси Бегамов(...)ни хурсанд килмаган чоги.
Худо курсатмасин агар термамиз ютказиб куйганда борми иктидорли журналистимиз Наманганда портлагандан кура юз баробар кучлирок портлаган ва хозир хаммага акл ургатиб дарс утаётган булган буларди.
Начора кайгунгизга шерикмиз жаноб Бегамов(...).
+2   
12 июн 19:30:56
Abdunazar
Neftci&Barca фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нахотки Анзурга бошка ёш ва кучли марказий химоячи бутун Узбекистонда топилмаса-я??
Rustam Ashurmatovni sinab kurish kerak. Boshqa yosh futbolchilarni sinash kerak edi o'rtoqlik o'yinlarida. Eski tarkib yod bo'lib ketgan bo'lsa.
+2   
12 июн 19:05:26
Bahrom Ermatov
Eldor Shomurodov 7 gol urgan 6 ta emas admin
+2   
12 июн 19:04:42
Abdunazar
Bu tarkib bilan qayergacha boradi? Qolgan MTJlar saralashda kuchli o'yin ko'rsatadi. Oz vaqt qolyapti. Tarkibni teziroq yoshartirish kerak. JCHtiga chiqishni hohlasa.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг