

Кечаги машғулотларда Вадим Абрамов қатнашмагани ҳақида хабар бергандик. Маълум бўлишича бош мураббийни кутилмаганда ЎФАда ўтган йиғилишга чақиришган ҳамда Вадим Абрамов ўша йиғилишда қатнашгани учун машғулотларни ўзи ўтказа олмаган. Бугун Вадим Абрамов одатдагидек машғулотларни ўзи олиб борди. Йигитларнинг кайфияти яхши ва Тожикистон билан баҳсга тайёргарлик режа бўйича кетмоқда.













Фотогалереяни тўлиқ ҳолда сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилинг. ФОТОГАЛЕРЕЯ
фото: Жаҳонгир Файзуллаев



