Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга бир суткадан сўнг етиб боради ФОТО

Narzulla Saydullayev
2 июн 2018, 12:49
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 июнь куни Уругвай билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бугун тонгги соат 08:20да йўлга чиққан Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз 3 июнь куни соат 08:00да Уругвай пойтахти Монтевидео шаҳрига етиб боради.

Дастлаб делегация Тошкентдан Туркиянинг Истанбул шаҳрига учади. Ундан сўнг Испания пойтахти Мадридга борилади. Ниҳоят Мадриддан Монтевидеога училади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia