Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Ироқ билан ўйнайди
22 авг 2019 12:23
Янгиликлар
Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Ироқ билан ўйнайди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси 5 сентябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Фаластин билан ўйин ўтказади.
2-турда эса терма жамоамиз дам олади. Шу боис ФИФА кунидан унумли фойдаланиш мақсадида ЎФА халқаро бўлими ва ЎФА терма жамоалар маркази Ироқ билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришди.
Мазкур баҳс 9 сентябрь куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ироқ терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши "C" гуруҳида иштирок этади. Жамоа ушбу гуруҳда Эрон, Баҳрайн, Камбоджа ва Гонконг билан кураш олиб боради. Ироқ 5 сентябрь куни Баҳрайн меҳмони бўлади ва 2-турда худди биз каби дам олади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар