Ўзбекистон терма жамоаси расмий машғулот ўтказди

Aziz Tukhtamuradov
7 сен 2015, 18:42
Хабарингиз бор, терма жамоамиз эртага ЖЧ-2018 ҳамда Осиё-2019 саралаши доирасида Филиппин терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон футбол федерацияси расмий твиттерининг хабар қилишича, терма жамоамиз эртанги бўлиб ўтадиган муҳим ўйин олдидан "Philippines Arena" стадионида расмий машғулот ўтказди. Хабар қилинишича, машғулот давомида ёмғир ёғиб турган.

Эслатиб ўтамиз, ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.


Фото: ЎФФ твиттери

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›