Ўзбекистон терма жамоаси "Пахтакор"да машғулот ўтказди

Narzulla Saydullayev
3 сен 2017, 23:35
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Пахтакор" стадионида машғулот ўтказди.

Ушбу машғулотга дисквалификациясини ўтаб бўлган Даврон Ҳошимов қўшилди. Хитой билан учрашувдан олдин овқатдан заҳарланган Сардор Рашидов умумий гуруҳдан шуғулланди.

Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлди.

Жанубий Корея терма жамоаси эса "Бунёдкор"да ёпиқ тарзда машғулот ўтказди. Унга хатто кореялик журналистлар ҳам киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашуви 5 сентябрь куни соат 20:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›