

29 май куни бошланадиган йиғинда асосан олий лигада ўйнаётган футболчилар ва баъзи легионерлар иштирок этишади. Биринчи йиғинни Россия премьер-лигасида фаолият олиб бораётган Виталий Денисов ва Одил Аҳмедов ўтказиб юборишади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 7 июнь куни Австрияда Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. 2 июнь куни Тошкентда ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Фақат ҳозирча рақиб номи маълум эмас.



