

Ўзбекистон – Сурия ўртоқлик ўйини учун чиқарилган чипталар эртага 29 августдан сотувга чиқади. Чипталар нархи тоифасига қараб 20 минг, 25 минг ва 50 минг (CIP) сўмни ташкил қилади.
Ўртоқлик ўйини учун чипталарни мухлислар “Миллий” стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Шунингдек, футбол ишқибозларига қулайлик яратиш мақсадида одам кўп йиғиладиган жойлар - бозорлар, савдо мажмуалари олдида сайёр кассалар ташкил қилиниши режалаштирилган.



