UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  22 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  14

Ўзбекистон Суперкубогига Жиззах мезбонлик қиладиган бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубогига Жиззах мезбонлик қиладиган бўлди

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳамда кубоги соҳиби ўртасида ўтиши лозим бўлган Суперкубок учрашувига 24 август куни Жиззах мезбонлик қилади.

"Пахтакор" ва "Насаф" майдонга чиқадиган беллашув учун Жиззах нейтраллик мақомига тўла жавоб беради. Қолаверса, "Сўғдиёна" стадиони Лиганинг футбол майдонларига қўйган талабини бажариб улгурди. Бизда яхши савиядаги ўйин ташкил этиш имконияти мавжуд. 

Маълумот учун, мавсум аввалида ўтиши лозим бўлган Суперкубок ўйини ОФК Чемпионлар Лигаси тақвимига ўзгартириш киритгани ва бу "Насаф" режаларини ўзгартирганидан келиб чиқиб, кейинроққа қолдирилганди. Ўртада Ўзбекистон U-20 Осиё Кубогига мезбонлик қилди. Кейинроқ бу ёшларимизнинг мундиалдаги иштирокига уланиб кетди. 

Июн ойида эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси CAFA мусобақасида иштирок этади. Бу ФИФА кунларидан ташқари саналарни ҳам ўз ичига олди. Референдум арафасида эса Суперлиганинг 1 та тури кейинроқ муддатга қолдирилди. Мазкур сабабларни инобатга олиб, Лига Суперкубок учрашувини жазирама июлда эмас, августда ўтказишни мақсадга мувофиқ деб топди ва бу борада ҳар икки клуб билан келишиб олди. Сентябрдан бошлаб эса "Пахтакор" ва "Насаф" Чемпионлар Лигасида иштирок этади.

Аввалроқ Ўзбекистон Суперкубоги 24 августда ўтказилишини маълум қилган эдик.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика