Ўзбекистон Суперкубоги. Эртага ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
15 фев 2016, 12:45
17 февраль куни "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан эртага, 16 февраль куни ЎФФ матбуот анжуманлар залида иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. 9:30да бошланадиган тадбирда "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва "Пахтакор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов журналистлар саволларига жавоб беришади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин 17 февраль куни "Бунёдкор" стадионида соат 15:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia