UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  2 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  39 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0

Ўзбекистон МТЖ Дубай йиғинини йирик мағлубият билан якунлади Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ Дубай йиғинини йирик мағлубият билан якунлади

Ўзбекистон терма жамоасининг Беларусь чемпиони Солигорскнинг "Шахтёр" клубига қарши ўйинни бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


Ўзбекистон - "Шахтёр" (Солигорск) - 0:3 

Гол: Сзоке 12 , 0:1 , 34 Океухи 47, Шиндагоридзе, 55

Четлатиш: Юрий Кендиш, 34

Ўзбекистон: 1.Ботирали Эргашев, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Игорь Голбан, 7.Одил Ҳамробеков, 8.Нурилло Тўхтасинов, 13.Санжар Қодирқулов, 6.Ҳусниддин Ғофуров, 17.Ҳожимат Эркинов, 21.Миржаҳон Мираҳмадов, 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Ислом Тўхтахўжаев, ИброҳимҲалил Йўлдошев, Акмал Мозговой, Мурод Холмуҳаммедов, Азизбек Турғунбоев, Ойбек Бозоров.

"Шахтёр": 30.Гутор, 99.Шевченко, 21.Филипенко, 20.Сачивко, 5.Антич, 27.Сзоке, 77. Юрий Кендиш, 11.Диасамидзе, 33.Океухи, 22.Стасевич, 88.Дарбо.
Захира: Черник, Белов, Малашицкий, Политевич, Хадаркевич, Бегунов, Макаренко, Сотников, Корзун, Кунский, Иванович, Ахмеди, Подстрелов, Шаҳзод Убайдуллаев, ШИндагоридзе, Дебелко.




ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. Терма жамоамиз "Шахтёр"га (Солигорск) йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Навбатдаги ўйинларга қадар омон бўлинг! Ўзингизни соғлиғингизни асранг!

Сўнгги дақиқалар яқинлашиб боргани сари ҳужумкорликни оширмоқдамиз. Отни вақтлироқ қамчилаш керак эди. 

Вакилларимиз ҳужумни кучайтирмоқда! Гол кўрамизми?

Фақат тўп назоратини ушлаш билан самара бўлаётгани йўқ. 

Ҳимоямиз жуда тартибсиз. "Шахтёр" тўртинчи голни уриши мумкин эди. 

Йигитлар қолган дақиқаларда сизни қўллаб-қувватлаётган Ўзбекистон халқи учун ўйнанг! Мухлислар учун тўп тепинг!

Майли ўртоқлик учрашуви бўлса ҳам ватан шаъни учун жон куйдириб курашиш керак. Бундай ўйин билан биз юқори марраларни кўзлай олмаймиз. 

Терма жамоамиз футболчиларида шашт ва иштиёқ тушиб кетгани яққол сезилиб турибди. 

"Шахтёр" таркибида ўзбекистонлик ҳужумчи Шаҳзод Убайдуллаев майдонга тушди. 

58. ЎЗГАРИШ. Одил Ҳамробеков ва Санжар Қодирқулов захирага олинди. Азиз Турғунбоев ва Акмал Мозговой майдонга тушди. 

ОГОХЛАНТИРИШ. Иброҳимҳалил Йўлдошевга сариқ карточка кўрсатилди. 

55. ГОЛ. "Шахтёр" учинчи голни урди. Нималар бўляпти, ҳеч ким тушунаётгани йўқ. Уйғонинглар йигитлар! Гол муаллифи захирадан ўйинга қўшилган Шиндагоридзе

Вадим Абрамов иккинчи голдан сўнг Ботирали Эргашевни алмаштирди. Ўйинни Абдувоҳид Неъматов давом эттиради. 

47. ГОЛ. Афсуски, "Шахтёр" учрашувда иккинчи голни урмоқда. Ботирали Эргашев тўпни оширишда хатога йўл қўйди. Дарвозабонимизнинг хатосидан сўнг рақиб тўпни эгаллаб олди ва марказга оширди. Тўпни қабул қилиб олган Океухи осонликча гол урди. 

Ўзаро келишувга кўра, қизқил карточка олган футболчининг ўрнига бошқа футболчи майдонга тушди. 

Иккинчи бўлимга старт берилди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

СЕЕЕЕЕЙВ. БОТИРАЛИ ЭРГАШЕЕЕЕВ. Дарвозабонимиз муқаррар голдан қутқариб қолди. "Шахтёр" иккинчи голни уришга жуда жуда яқин келди. 

Терма жамоамиз қолган дақиқаларда бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилишади. 

34. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА. Иордания билан ўйин сеценарийси такрорланмоқда. Бу сафар "Шахтёр" футболчиси Юрий Кендиш майдондан четлатилди. Қизиқ ҳолат. 

Вакилларимизга бироз агрессивлик етишмаяпти. Худдики, ярим куч билан ўйнашаётгандек таассурот қолдиришмоқда. 

Ҳимоямизда палапартишлик кўп бўлмоқда. Солигорскликлар яна бир қулай имкониятдан фойдалана олишмади. 

ЗАРБАААА. УХХХХ. Терма жамоамиз футболчисининг боши билан йўллаган зарбасини рақиб посбони қийинчилик билан қайтарди.

Ўйин давом этади. Футболчиларимиз кучли прессинг уюштирмоқда.

12. ГОЛ. "Шахтёр"нинг 27-рақамдаги футболчиси Сзоке учрашувда ҳисобни очмоқда. Жаримадан узатилган тўпдан сўнг терма жамоамиз ҳимоясида тартибсизлик юзага келди, бундан рақиб футболчиси фойдаланиб тўп киритди, 0:1. 

"Шахтёр"нинг ҳужумини ҳимоячиларимиз бартараф этди. 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув Ўзбекистон вақти билан соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: -161   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика