Ўзбекистон – Россия учрашувини қозоғистонлик ҳакамлар бошқаришади

Sherzod Nurmatov
18 ноя 2022, 12:20
20 ноябрь санасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди.

Учрашувда бош ҳакам вазифаси қозоғистонлик Сахи Даниярга ишониб топширилди. Унга қанотларда ҳамюртлари Самат Тергеусизов ва Илашбек Орунбаев ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув 20 ноябрь куни соат 17:00 да "Пахтакор" стадионида старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати