UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  0 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичи доирасидаги сўнгги учрашувни оқ либосларда ўтказади.
18 июнь куни ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич «А» гуруҳи сўнгги – 10-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида Қатар терма жамоасини қабул қилади. Тошкент вақти билан 17:00да бошланадиган учрашувда терма жамоалар қайси рангдаги либосларда тўп суриши 17 июнь, душанба куни бўлиб ўтган терма жамоа менежерлари митингидан сўнг маълум бўлди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган учрашувда анъанавий оқ рангли либосларда ҳаракат қилади. Қатар миллий терма жамоаси эса ўзининг тўқ қизил рангли либосларида ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 17 июнь кунига ўйинолди бошқа тадбирлар ҳам белгиланган. Жумладан, 16:30да Қатар миллий терма жамоаси бош мураббийи Фаҳад ас-Соний иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилади. Шундан сўнг, 17:00да Қатар миллий терма жамоаси аъзолари «Бунёдкор» стадионида расмий ўйинолди машғулотларини ўтказишади. 17:30да Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистларнинг саволларига жавоб берса, 18:00да ўзбекистонлик футболчилар расмий машғулотларни бошлашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши ўйинга тайёргарликни 13 июнь куни бошлаган эди. Миржалол Қосимов ушбу ўйин учун жами 23 нафар футболчини терма жамоага жалб қилган. Айни вақтда, якшанба куни Тошкентга етиб келган Қатар терма жамоаси таркибида ҳам 23 нафар футболчи бор, бироқ Фаҳад ас-Соний таркибида бир қатор жиддий йўқотишлар ҳам бор.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика