Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди

Iskandarov Abdulaziz
13 ноя 2024
Ўзбекистон терма жамоаси эртага ЖЧ-2026 саралашида Қатарга қарши майдонга чиқади.

Бугун ушбу баҳс олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Унда ОФК томонидан иштирокчиларга ўйинга оид бир қатор масалалар, хусусан, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик йўналишлари юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.

Футболчиларимиз мазкур баҳсда тўлиқ оқ, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.




Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia