UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  0 10:42Неймарнинг келажаги маълум  0 10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги дахшатли таклифни юборди  0 09:43“Арсенал“ Виктор Гёкерешни сотиб ололмаган тақдирда кимни харид қилиши маълум  1 09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  1 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  15 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  15 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  3 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  9

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ - 2:0 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ - 2:0

Андижонда Ўзбекистон ҳамда Миср олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.

 

Баҳсдаги ҳисоб 32-дақиқада очилди. Футболчиларимиз тезкор қарши ҳужумга ўтишди, Тўхтасинов-Қодирқулов комбинациясини Бобир Абдихолиқов гол билан якунлади - 1:0. 

Иккинчи тайм охирида чамаси 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини Азиз Ғаниев аниқ амалга ошириб гол урди - 2:0.


Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ - 2:0
9 июнь 2019 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Акмал Раҳимов.

Голлар: Бобир Абдихолиқов 32, - 1:0. Азиз Ғаниев 90+2, - 2:0.

Ўзбекистон ОТЖ: 1.Умид Эргашев, 2.Ислом Қобилов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Дилшод Саитов, 8.Нурилло Тўхтасинов (23.Ойбек Бозоров, 85), 10.Бобир Абдихолиқов (7.Шароф Муҳитдинов, 74), 11.Миржаҳон Мираҳмадов (13.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 90+1), 15.Ойбек Рустамов (6.Азиз Ғаниев, 62), 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 22.Санжар Қодирқулов (9.Асад Собиржонов, 90+3)
Захира: 12.Низомиддин Зиёвуддинов, 21.Умид Ҳамроев, 3.Иброҳим Йўлдошев, 14.Аброр Исмоилов, 16.Азиз Амонов, 17.Жасур Жалолиддинов, 18.Ҳусниддин Алиқулов,

Миср ОТЖ: 1.Салаҳ Омар, 4.Жалал Осама (15.Реда Шериф, 46), 5.Абдул Салом Муҳаммад, 6.Собир Маҳмуд, 8.Моҳир Носир (14.Ҳамди Аҳмад, 66), 11.Муҳаммад Мустафо (24.Манси Носир, 76), 12.Тавфиқ Акром, 17.Рамазон Аҳмад, 18.Собир Муҳаммад (3.Айман Аҳмад, 82), 19.Ҳамди Аммар (9.Холид Омар, 90+1), 20.Ашур Имом (10.Ёсир Аҳмад, 46).
Захира: 1.Воил Омар, 23.Собҳи Муҳаммад, 2.Яҳё Карим, 7.Юсуф Аҳмад, 21.Муҳаммад Ғанам, 5.Саид Аҳмад.

Огоҳлантиришлар: Илҳом Алижонов 70, Миржаҳон Мираҳмадов 88.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. ЎЙИН ТУГАДИ! Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ 2:0

90+3. Майдонда икки жамоа аъзолари қизишиб кетишди

90+3. Ўзгариш. Ўзбекистон ОТЖ. Санжар Қодирқулов ўрнига Асад Собиржонов тушди

90+3. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! АЗИЗ ҒАНИЕЕЕЕЕВ! 2:0. Чамаси 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини Ғаниев қойилмақом тарзда голга айлантирди.

90+2. Огоҳлантириш. Миср ОТЖ. Ҳамди Аҳмад

90+1. Ўзгариш. Миср ОТЖ. Ҳамди Аммар ўрнига Холид Омар

90+1. Ўзгариш. Ўзбекистон ОТЖ. Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Шоҳруҳ Абдураҳмонов

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

89. УХХХХХХХХХХХ! Мисрликлар ҳисобни тенглаштиришга яқин келишди, қойил Умиджон Эргашев ажойи ҳаракат қилди

88. Огоҳлантириш. Ўзбекистон ОТЖ. Миржаҳон Мираҳмадов

85. Ўзгариш. Ўзбекистон ОТЖ. Нурилло Тўхтасинов ўрнига Ойбек Бозоров

82. Ўзгариш. Миср ОТЖ. Собир Муҳаммад ўрнига Айман Аҳмад 

79. Сўнгги дақиқаларда Миср олимпиячилари ташаббусга эга бўлишмоқда, улар гол уришни исташмоқда

76. Ўзгариш. Миср ОТЖ. Муҳаммад Мустафо ўрнига Манси Носир

74. Ўзгариш. Ўзбекистон ОТЖ. Бобир Абдихолиқов ўрнига Шароф Муҳитдинов

71. ЗАРБААААААААААА! Ҳамди Аммар яқин масофадан зарба берди Умиджон Эргашев жамоамизни голдан қутқарди!

70. Огоҳлантириш. Ўзбекистон ОТЖ. Илҳом Алижонов

66. Ўзгариш. Миср ОТЖ. Моҳир Носир ўрнига Ҳамди Аҳмад тушди

64. Хавфли вазият! Санжар Қодирқулов ажойиб имкониятга эга бўлганди, аммо унинг зарбаси жуда тушунарсиз чиқди

62. Ўзгариш. Ўзбекистон ОТЖ. Ойбек Рустамов ўрнига Азиз Ғаниев тушди

58. УХХХХХХХХХХ! Ҳамди Аммарнинг зарбаси рекошет ҳосил қилиб дарвозага бораётганди, Умиджон Эргашев қайтарди!

53. Хавфли вазият!  Аҳмад Ёсирнинг кучли зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди

47. Зарба! Санжар Қодирқулов дарвозага зарба берди ноаниқ!

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. Миср ОТЖ. Жалал Осама ўрнига Реда Шериф, Ашур Имом ўрнига Ёсир Аҳмад


45+2. Биринчи тайм тугади. 15 дақиқа дам оламиз

45+1. Миржаҳон Мираҳмадов рақибни алдаб ўтишга уринди, аммо ўхшамади

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди

43. ЗАРАААА! Ойбек Рустамов жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади, анчагина ноаниқ бўлди

42. ЗАРБАААА! Миср олимиячилари сардори Моҳир Носирнинг жарима майдони ёнидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

37. ЗАРБА! Ашур Имомнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

35. Тўхтасиновнинг бурчак тўпидан кейин узатган паси ўта ноаниқ чиқди

34.
Қодирқулов яна олдинга ўтди, аммо ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди

32. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! БОБИР АБДИХОЛИҚОВ! Вакилларимиз қарши ҳужумга ўтишди, Тўхтасинов-Қодирқулов комбинациясини Бобир Абдихолиқов гол билан якунлади - 1:0.  ГОЛНИ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛДА ТОМОША ҚИЛИШ

32. ЗАРБААААААААААААА! Ҳисоб очилиши мумкин эди! Илҳом Алижоновнинг қўпол хатосидан сўнг меҳмонлар бирга бир вазиятдан фойдалана олишмади, Умиджон Эргашев қаҳрамонлик кўрсатди!

30. Олимпиячиларимиз ҳимоясида бироз пала партишлик кўзга ташланмоқда. Бу майдон сифати билан боғлиқми ёки мухлислар босимими билмадик

26. Тан олиб айтиш керак, ҳозирга қадар вакилларимиз биронта хавфли вазиятни юзага келтира олишмади

24. Бугунги баҳсни Андижондаги стадиондан Ўзбекистон Халқ артистлари Ёдгор Садъиев ва Ёқуб Аҳмедов кузатиб боришмоқда

23. Ҳакамлар ҳозир иккала жамоа аъзоларига сув ичиб олиш имкониятини яратиб беришди

19. УХХХХ! Бурчак тўпидан сўнг меҳмонлар ҳисобни очишга яқин келишди, ҳимоячиларимиз бир амаллаб тўпни қайтаришди!

18. Яна бир хавфли вазият! Яна ўша Ашур ҳозир дарвозамизга хавф солмоқчи бўлди, яхшики Дилшод Саитов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

13. Хавфли вазият! Мисрнинг ҳужуми, айнан ўша Ашур Имом ҳозир жарима майонимизга ёриб кирди, яхшиям Умиджон Эргашев чаққонроқ ҳаракат қилиб тўпга эга чиқди

12. Йўқ Ашур майдонга қайтди.

8. Миср вакили Ашур Имом ҳозир майдонга ноқулай йиқилди ва жароҳат олди. У майдонга қайтмаса керак

6. Ҳозирча жамоалар тенг ўйин намойиш этишмоқда. Хавфли ҳужумлар содир этилганича йўқ

2. Меҳмонлар биринчи бурчак тўпини амалга оширишди, Ислом Қобилов боши билан тўпни қайтариб юборди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Навбат, Ўзбекистон давлат мадҳиясига, барча биргаликда куйлаймиз!

Дастлаб Миср давлат мадҳияси янграмоқда

Иккала жамоа аъзолари майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув соат 19:00да бошланади. 



ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика