

Маълумотларга кўра, ушбу йиғин доирасида олимпия терма жамоамиз 7та ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиблар орасида Япония, Австралия ва Қатар олимпия терма жамоалари бор. Барча рақиблар номи яқин орада маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТЖ январь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги U23 Осиё чемпионатида иштирок этади. Гуруҳимизда Жанубий Корея, Ироқ ва Яман жамоалари бор. Ушбу Осиё чемпионатида совриндор бўлган уч жамоа 2016 йил Рио Де Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланма олади.



