Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сирдарёлик тенгқурларига имкониятни бой берди

15 мар 2020, 01:42
Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида ўз фаолиятини бошлаган U-14 Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига ўзбек футболининг яқин ўтмишдаги юлдузларидан бири Сервер Жепаров бошқармоқда.

Айни пайтда С.Жепаров жамоа таркибини шакллантириш, янги номзодларни саралаб олиш мақсадида бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказмоқда. Яқинда U-14 Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси пойтахтимиздаги “Чиғатой” стадионида шу ёшдаги Сирдарё вилояти ўсмирлар терма жамоаси билан куч синашди. Кескин ва муросасиз кечган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди, 1:2. Сирдарё вилояти ўсмирлар терма жамоаси негизини асосан Мирзаобод тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби ёш футболчилари ташкил этади. Жамоага умидли футбол мураббийларидан бири Жаҳонгир Норқулов устозлик қиляпти.  Спорт мактабида 60 нафардан зиёд ёш футболчилар миллионлар ўйинининг  ўзига хос сир-асрорларини ўрганишяпти. U-14 ўсмирларимиз устози Сервер Жепаров сирдарёликларнинг олти нафар аъзосини ўз термасининг навбатдаги йиғинларига жалб этишни таъкидлаб ўтган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia