Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қатар билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Narzulla Saydullayev
25 авг 2015, 13:19
Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қатар U-16 билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказадиган бўлди.

Ўзбекистон U-16 терама жамоаси 28 – 31 август кунлари Тошкентда қисқа муддатли йиғин ўтказиб, шундан сўнг Қатарга йўл олади. 31 августдан 5 сентябрга қадар ўқув-йиғин жараёни Қатарда давом эттирилади. Ушбу йиғин доирасида Олимхўжаев шогирдлари Қатар U-16га қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Дастлабки ўйин 2 сентябрда бўлиб ўтса, иккинчи учрашув 4 сентябрга белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2016 йили Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этади. Осиё чемпионати саралашининг “А” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ўсмирлари Фаластинда ўтказиладиган учрашувларда Яман, Фаластин ва Мальдив жамоаларига қарши майдонга тушади. Саралаш ўйинлари 16 – 20 сентябр кунлари бўлиб ўтади.

Қуйида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Қатарга қарши ўйинларда иштирок этиш учун чақирилган таркибини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар

№    
Исм-шарифиТуғилган санаси    
Клуби
1Никита Дубинин26.06.2000“Пахтакор”  
2Хожиакабар Жўраев16.03.2000“Пахтакор”
3Абдувоҳид Неъматов     
20.03.2001“Насаф”

Ҳимоячилар

№    
Исм-шарифиТуғилган санаси    
Клуби
4Ихтиёр Холдоров06.03.2000“Бунёдкор”   
5Мардон Абдуллаев30.10.2000“Бунёдкор”
6Ислом Каримов30.10.2000“Бунёдкор”
7Муҳаммадали Намозов  
26.10.2000“Пахтакор”
8Абубакр Мўйдинов07.07.2000“Бунёдкор”
9Иброҳим Турғунбоев15.04.2000“Пахтакор”
10Шохзамон Хайруллаев15.04.2000“Пахтакор”

Ярим ҳимоячилар

№    
Исм-шарифиТуғилган санаси    
Клуби
11Расул Йўлдошев26.10.2000“Бунёдкор”   
12Асадбек Собиржонов   
03.08.2000“Пахтакор”
13Остон Ўрунов19.12.2000“Пахтакор”
14Бахромжон Соатов08.01.2000“Пахтакор”
15Далер Мирзахўжаев07.06.2000“Пахтакор”
16Хумоюн Абдусатторов    
24.12.2000“Бунёдкор”
17Бурхон Хасанов15.01.2000РОЗК

Ҳужумчилар

№    
Исм-шарифиТуғилган санаси   
Клуби
18Абдунозир Абдураҳмонов   
14.09.2000“Бунёдкор”   
19Абдулхай Исмоилов08.02.2000“Бунёдкор”
20Шухрат Нематов03.06.2000“Бунёдкор”
21Нодирбек Тўланов06.02.2000“Нефтчи”
22Бекзодбек Ғаниев13.03.2000АОЗК
23Муҳаммадқодир Парпиев19.11.2000“Пахтакор”

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com