Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ўйинда БАА билан жанговар дуранг ўйнади

Aslanov Jasurbek
8 ноя 2020, 11:44
Олим Шокиров бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БААдаги йиғин доирасида амирликларнинг ҳудди шу ёш тоифасидаги терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилган учрашувда жамоамизнинг икки голига Шаҳзод Акрамов ва Алишер Ҳайруллаевлар муаллифлик қилишди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз биринчи учрашувда ўзбекистонлик ўсмирлар амирлик тенгқурлари билан 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекишган эди.

Ўзбекистон U16 - БАА U16 2:2

Голлар: Шаҳзод Акрамов 43, Алишер Ҳайруллаев 69

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси: Асрор Кенжаев, Суннат Поёнов, Миркомил Абдураззоқов, Абдуқодир Ҳусанов, Кирилл Тодоров, Пўлат Жумахонов, Алишер Ҳайруллаев, Риан Исломов, Шаҳзод Акромов, Асад Қаҳҳоржонов, Рустам Турдимуродов.

Захира: Едем Сергеев, Асан Ваниев, Жавоҳир Ўтамуродов, Абдуллоҳ Мўминов, Шаҳзод Акбаралиев, Нодир Ҳабибуллаев, Муҳриддин Пазлиддинов, Асад Беглархонов, Ҳусан Маҳмудов, Муҳаммадали Усмонов, Сардор Хожибоев, Муҳаммадали Ўринбоев.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia