UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси" (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  0 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  20 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  33 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  8

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди Янгиликлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди

Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун 4 июнь кунидан бошлаб 24 нафар футболчидан иборат таркиб билан йиғинга киришди.

Ушбу йиғин давомида олимпиячиларимиз “Чиғатой” спорт базасида яшаб, “Бунёдкор” стадионида машғулот олиб борадилар.

Терма жамоамиз вакиллари йиғин давомида тренажер залида машғулот ўтказишади, мураббийлардан турли назарий ҳамда тактик кўрсатмалар олишади, сўнгра бевосита стадионда машғулотни давом эттиришади. Бундан ташқари футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назоратдан ўтказиш учун тест синовлари ўтказилади.

6 июнь куни Тошкентнинг “Локомотив” ҳамда 7 июнь куни эса Бекободнинг “Металлург” жамоалари билан назорат учрашувлари ташкил қилинади.

Ушбу йиғин 8 июнь кунига қадар давом этади. Қуйида йиғинда иштирок этаётган олимпия терма жамоаси вакиллари билан танишишингиз мумкин:

Дарвозабоналар:
Раимов Шохруҳ -“Динамо”
Муҳаммаджонов Машҳур - “Насаф”
Зиёвутдинов Низом - АГМК

Ҳимоячилар:
Алижонов Ҳожиакбар - “Пахтакор”
Алижонов Илхом - “Сурхон”
Насруллаев Шерзод - “Насаф”
Муйдинов Абубакир  - “Бунёдкор”
Рустамов Ойбек - “Қўқон-1912”
Ғофуров Ҳусниддин - “Нефтчи”
Ўлмасалиев Аваз - “Нефтчи”
Ҳошимов Дониёр - “Металлург”
Алиқулов Ҳусниддин “Машъал”

Ярим ҳимоячилар:
Тўхтасинов Нурилло - “Сўғдиёна”
Муҳитдинов Шароф - “Насаф”
Қодирқулов Санжар - “Бунёдкор”
Йўлдошев Расул - “Бунёдкор”
Умиров Даврон - “Бунёдкор”
Рашидхонов Ислом - “Насаф”
Амонов Азизбек - “Локомотив”
Исмоилов Аброр - “Нефтчи”
Тошқўзиев Аброр - “Металлург”
Икромов Фарруҳ - “Бунёдкор”

Ҳужумчилар:
Холтўраев Жасур - “Шўртан”
Абдусаломов Жаҳонгир - “Бунёдкор”

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика