

Виктор Жалилов бошчилигидаги жамоа 27 августда Словакияга йўл олади. У ерда олимпиячилар халқаро ўртоқлик турнири доирасида Словакия, Саудия Арабистони, Иордания ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари олимпия терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Таъкидлаш керакки, Осиё Чемпионати U-23 финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими сентябрь ойида бўлиб ўтади.



