UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  16 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:2 (матнли трансляция)  3 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1

Ўзбекистон МТЖ янги мураббийлар штаби қандай кўринишда бўлади? Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ янги мураббийлар штаби қандай кўринишда бўлади?

Словениялик мураббий ҳозирча шароитлар билан танишяпти.

18 августдан 19 августга ўтар кечаси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Сречко Катанец юртимизга етиб келди ва айни пайтда Тошкентда бўлиб турибди. Янги мураббий мана тўрт кундирки ўзбек футболи билан яқиндан танишяпти, шароитларни ўрганяпти ва ҳали шартнома тузгани йўқ. 

Катта эҳтимол билан олдимиздаги ҳафтада шартнома имзоланади ва шундан сўнг қанча муддатга ва қандай шароитларга кўра тузилгани эълон қилинади. Шуниси аниқки, Катанец Тошкентга икки нафар ёрдамчиси билан келган. Мухлисларни эса янги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штаби қандай кўринишда бўлиши қизиқтиряпти. 

Бизга маълум бўлишича, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Катанец бошчилигидаги мураббийлар штабидан ўрин олади. 20 август куни Равшан Ҳайдаров Катанецнинг икки ёрдамчиси билан Жиззахга ташриф бурди ва "Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашувини кузатди. Словениялик мураббийнинг ўзи эса шу куни "Бунёдкор" - "Навбаҳор" ўйинида бўлди.

Срецко Катанец хорижлик мураббий бўлгани учун ўзимиздаги мутахассисларни танимайди, шу боис маҳаллий мураббий Равшан Ҳайдаров янги мураббийлар штабини тузишда яқиндан ёрдам беряпти. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, янги мураббийлар штаби тубдан янгича кўриниш олади. Эндиликда Вадим Абрамов билан терма жамоада ишлаган шифокорлар, массажчилар ва администраторлар ўрнини Равшан Ҳайдаровга U-22 терма жамоасида ёрдам бериб келганлар эгаллайди.

Х.Холиқов

Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика