UZ

Сўнгги янгиликлар

02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  0 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  1 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  3 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  12 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  10 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Тожикистонни мағлуб этди Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Тожикистонни мағлуб этди

Ўзбекистон ва Тожикистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.



Ўзбекистон МТЖ – Тожикистон МТЖ - 2:1
3 сентябрь 2020 йил. Тошкент, "Локомотив" стадиони. 19:00
Бош ҳакам:
Ахрол Рисқуллаев
Ён қанот ҳакамлари: Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов
Захира ҳаками: Жасур Мухторов 

Голлар: Шаҳзод Убайдуллаев 33, - 1:0. Зоир Жўрабоев 48, - 1:1, Мурод Холмуҳаммедов (пен.) 67, - 2:1. 

Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.ИброҳимҲалил Юлдашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 10.Аброр Исмоилов (5.Акмал Мозговой, 75), 13.Санжар Қодирқулов (8.Нурилло Тўхтасинов, 64), 15.Мурод Холмуҳаммедов (21.Искандар Шойқулов, 85), 17.Шаҳзод Убайдуллаев (19.Шоҳруз Норхонов, 64), 18.Лутфулла Тўраев, 20.Хожимат Эркинов (7.Қувондиқ Рўзиев, 64), 22.Ойбек Бозоров (23.Фаррух Икромов, 85).
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 6.Ойбек Рустамов, 11.Суҳроб Бердиев, .

Тожикистон: 23.Шоҳруҳ Қирғизбоев, 4.Хуршед Бекназаров (2.Зоир Жўрабоев, 46), 5.Манучеҳр Сафаров, 7.Комрон Турсунов (14.Муҳаммаджон Раҳимов, 88), 9.Алишер Жалилов, 17.Эҳсони Паншанбе, 19.Аҳтам Назаров, 20.Амирбек Жўрабоев, 21.Манучеҳр Жалилов (11.Шериддин Бобоев, 46), 22.Жаҳонгир Эргашев (15.Умаржон Шарипов, 83), 24.Давронжон Эргашев (25.Ваҳдат Ҳанонов, 75).
Захира: 16.Қурбонали Бабаев, 3.Давлатмир Табрези, 6.Хуршед Абдуллоев, 8.Шарафжон Солеҳов, 12.Илҳомжон Баротов, 13.Алишер Баротов, 18.Тоҳир Малодустов.

Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Эргашев 27, Манучеҳр Сафаров 42, Аброр Исмоилов 68.



Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.

ЯНГИЛАШ



90+4. Ўйин якунланди. Ўзбекистон - Тожикистон 2:1

90+1. ЗАРБАААА! Нурилло Тўхтасинов жарима майдони ичида ёлғиз қолиб зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб қайтди!

90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди

88. Ўзгариш. Тожикистон. Комрон Турсунов ўрнига Муҳаммаджон Раҳимов

85. Ўзгариш. Ўзбекистон. Ойбек Бозоров ўрнига Фаррух Икромов ва Мурод Холмуҳаммедов ўрнига Искандар Шойқулов тушди

83. Ўзгариш. Тожикистон. Жаҳонгир Эргашев ўрнига Умаржон Шарипов

81. Зарбааа! Тожикистоннинг ҳужуми, берилган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди!

76. ЗАРБАААА! Қувондиқ Рўзиев бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади, Қирғизбоев тўпни қайтарди! 

75. Ўзгариш. Ўзбекистон. Аброр Исмоилов ўрнига Акмал Мозговой

68. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Аброр Исмоилов

67. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан адашмайди! 2:1




66. ПЕНАЛЬТИ! Тожикистонлик ҳимоячилар Ойбек Бозоровни йиқитишди



66. ЗАРБАААА! Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтарди!

64. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Қодирқулов, Эркинов ва Убайдуллаев ўрнига Тўхтасинов, Рўзиев ва Норхонов тушди

62. Хавфли вазият! ИброҳимҲалил Юлдашев чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб тўпни марказига узатди, ҳимоячилар тўпни майдондан ташқарига чиқриб юборишди

61. ЗАРБААА! Аброр Исмоиловнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди

53. УХХХ! Шаҳзод Убайдуллаев ва Давронжон Эргашев тўқнашиб кетишди, бош ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб топди

50. Қизиғи Ўзбекистондан гол урган Шаҳзод Убайдуллаев ҳозир "Металлург"да ўйнамоқда, тожикистонлик Зоир Жўрабоев эса ўтган йили "Металлург"да ўйнаган

48. ГОЛ! 1:1. Эҳсони Паншанбе томонидан узатилган тўпни Зоир Жўрабоев дарвозага йўллади, ҳимоячилар Жўрабоевни унутиб қолдиришди. 



46. Иккинчи тайм бошланди. 

Ўзгариш. Тожикистон. Хуршед Бекназаров ўрнига Зоир Жўрабоев, Манучеҳр Жалилов ўрнига Шериддин Бобоев



45+1. Биринчи тайм тугади ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси 1:0 ҳисобида олдинда

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

44. ЗАРБАААААА! Бурчак тўпидан кейин Қобилов дарвозага зарба берди, тўп дарвоза устуни устида сакраб майдонни тарк этди 

43. ЗАРБААА! Ойбек Бозоров бир рақибни алдаб жарима майдонига кириб зарба берди, тўпни "Бунёдкор" ҳимоячиси Давронжон Эргашев қайтарди

42. Огоҳлантириш. Тожикистон. Манучеҳр Сафаров

35. Хавфли вазият! Меҳмонлар ҳужумга ўтишди, марказий ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди

33. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Шаҳзод Убайдуллаев 1:0. Санжар Қодирқуловнинг тўп узатишидан кейин Убайдуллаев жарима майдони ичига кириб зарба бериб гол урди. 





32. Зарба! Лутфулла Тўраев узатган тўпни Ойбек Бозоров ноаниқ тарзда дарвозага йўллади

30. Лутфулла Тўраев майдон марказида Эҳсони Паншанбени йиқитди ва ҳакамдан кескин оғизаки огоҳлантириш олди

29. Ўнг қанотдан Холмуҳаммедов узатган тўпни дарвозабон ушлаб олди

28. Вакилларимиз жарима тўпини амалга оширишди. Холмуҳаммедов узатган тўпни рақиб ҳимоячилари қайтаришди.

27. Огоҳлантириш. Тожикистон. Жаҳонгир Эргашев



25. Вакилларимиз рақибни ўз жарима майдони ёнида прессинг қилишди ва ҳужумда қоида бузилди

21. Хавфли вазият! Вакилларимиз тезкор қарши ҳужумга ўтишди, Бозоров катта тезликда тўпни Исмоиловга узатди, унинг тўп узатишига эса Эркинов ета олмади!

19. Бурчакдан узатилган тўпни Ислом Қобилов боши билан дарвозага йўллади, яна ҳимоячилар тўпни қайтаришди





18. ЗАРБААААА! Ажойиб комбинациядан кейин Хожимат Эркинов зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди! 



14. Ташаббус Ўзбекистон терма жамоаси томонида. Меҳмонлар ҳозирча қарши ҳужумга ўтишга интилишмоқда

13. Хавфли вазият! Ҳусниддин Алиқулов ҳозир зарба беришга уринди, тўп ҳимоячига тегиб қайтди!

12. Вакилларимиз бурчак тўпини амалга оширишади

11. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумга ўтди, аммо рақиб ҳимоячилари тўпни қайтаришди!



7. Меҳмонлар бурчак тўпига эга бўлишди. Тўп ёнида Аҳтам Назаров. Оширилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтаришди

5. Бугун Ўзбекистон терма жамоасини Мурод Холмуҳаммедов сардор сифатида майдонга бошлаб тушган

4. Хавфли вазият! Чап қанотдан Юлдашев узатган тўпни Убайдуллаев тўхтата олмади!



1. Ўйин бошланди!






Узбекистан

Шахзод Убайдуллаев - 33', Мурод Холмухамедов - 67'

Товарищеские матчи . 1-тур

03/09/2020, 20:00

1
:
2
Тугади

Таджикистан

Зоир Джурабоев - 48'

Стадион: 0 томошабин

45'
90'
33'  Шахзод Убайдуллаев
67'  Мурод Холмухамедов
48'  Зоир Джурабоев

Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика