Ўзбекистон МТЖ эртага қайси либосда ўйнаши маълум бўлди
09 окт 2019 12:45
Янгиликлар
Ўзбекистон МТЖ эртага қайси либосда ўйнаши маълум бўлди
Биласиз, эртага Осиё яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари бўлиб ўтади.
"D" гуруҳи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонида Яман билан баҳс юритади.
Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда учрашувнинг барча ташкилий жиҳатлари муҳокама этилди ва жамоалар эртанги баҳсни қандай либосларда ўтказишларига ойдинлик киритилди.

Унга кўра, эртага Ўзбекистон терма жамоаси оқ рангдаги формада майдонга чиқади. Яман миллий терма жамоаси эса қизил рангдаги спорт либосларида ҳаракат қилади. Бош жамоамиз дарвозабони эгнида эса яшил рангли форма бўлади.

Мазкур учрашув эртага, 10 октябрь куни Тошкент шаҳридаги "Пахтакор" марказий стадионида соат 17:00да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Фикрлар