UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  0 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  1 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  7 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  6 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  9 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  21 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  12 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0

Ўзбекистон МТЖ Дубайга учиб кетди. Олдинда ЖЧ-2022 саралаш баҳслари ФОТО Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ Дубайга учиб кетди. Олдинда ЖЧ-2022 саралаш баҳслари ФОТО

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эрта тонгда Тошкент-Дубай рейси билан БААга учиб кетди.

Бугун тонгда Миллий жамоамиз делегацияси HY-333 ҳаво рейси орқали Дубай шаҳрига жўнаб кетди. Футболчиларимизни нима учун олдинги сафарлардаги каби мухлислар клуби аэропортга кузатиб қўймади деган савол юзага келиши мумкин. 

"Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедовнинг илтимосига кўра, дабдабали кузатиш маросимлари ёш футболчиларга ортиқча босимни келтириб чиқариши мумкинлигини ўйлаб бу сафар терма жамоамизни дуо қилиб, ортиқча дабдабасиз кузатишга қарор қилдик", - дейди Абдураҳмон Фозилов.


Ўзбекистон МТЖ 30 май санасида Таиланд вакилларига қарши тўп тепади ва 1 июнь куни Саудия Арабистонига етиб боради.

Маълумот ўрнида, бош мураббий Вадим Абрамов Саудия Арабистонида ўтадиган ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги ҳал қилувчи учрашувлар учун 28 нафар футболчини жалб этган.  

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Валижон Раҳимов (АГМК), Санжар Қувватов ("Пахтакор").

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев ("Қизилқум"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Рустамжон Ашурматов ("Канвон", Жанубий Корея), Олег Зотеев ("Чоннам Драгонс", Жанубий Корея), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Пахтакор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Умарбек Эшмуродов ("Насаф"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф").

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов ("Цанчжоу Майти Лайонс", Хитой), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Одилжон Ҳамробеков ("Шабаб Ал-Аҳли", БАА), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Тэджон Ситизен", Жанубий Корея), Жалолиддин Машарипов ("Шабаб Ал-Аҳли", БАА), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Достонбек Ҳамдамов ("Хатта", БАА), Вагиз Галиулин ("Нефтехимик", Россия), Санжар Шоаҳмедов (АГМК).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Женоа", Италия), Темурхўжа Абдуҳолиқов ("Локомотив"), Игорь Сергеев ("Актобе", Қозоғистон), Фарруҳ Икромов ("Бунёдкор"), Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна").



 

Видео оператор: Самандар Шокиров 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев


Рейтинг: +29   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика