UZ

Сўнгги янгиликлар

13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  5 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  46 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  18 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4

Ўзбекистон МТЖ 29 май куни Австралия билан ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ 29 май куни Австралия билан ўйнайди

Биласиз, июн ойида ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида бўлиб ўтадиган Саудия Арабистонидаги марказлашган турнир стартига оз фурсат қолмоқда.

Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши ўйинларда Миллий жамоамиз кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради.

ЎФА терма жамоалар бўлими ва бош мураббий Вадим Абрамов ушбу ўйинларга тайёргарлик режасини тузиб чиқишди. Ушбу режалар ҳақида терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров ЎФА расмий youtube каналига берган интервюсида хабар берди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинни 21 май куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғ ёнбағирларида ўтказади.

Сафар олдидан санитария-эпидемиология қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилади.

28 май санасида МТЖ делегацияси БААга жўнаб кетади ва 29 май куни Дубай шаҳрида Австралия миллий терма жамоаси билан назорат ўйинини ўтказади.

Шундай сўнг, Миллий жамоамиз Саудия Арабистонига йўл олади ва 7 июнь куни ўтадиган Сингапур терма жамоасига қарши дастлабки учрашувга тайёргарлик кўради.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика