Ўзбекистон Молдова билан ўйнамайдиган бўлди
16 дек 2015 15:49
Янгиликлар
Ўзбекистон Молдова билан ўйнамайдиган бўлди
Ўзбекистон ҳамда Молдова терма жамоалари ўртасидаги ўйин бекор қилинди.
Ушбу учрашув 2016 йилнинг 9 февралида Туркиянинг Анталия
шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. ЎФФ февраль ойида БААда йиғин ўтказишга қарор қилди.
Молдова эса биргина Ўзбекистон
билан ўйин БААга боришни истамади ва баҳс бекор қилинди.Молдова
футбол Федерацияси вице-президенти Ион Тестемицану бу ҳақда ўз фикрларини
билдириб ўтди:
— Биз
9 февраль куни Ўзбекистон билан ўйнамоқчи эдик. Руминия билан 4 ёки 5 февраль
куни ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи бўлдик. Учрашувлар Анталия шаҳрида ўтказилиши
керак эди. ЎФФ йиғинни БААда ўтказишга қарор қилди. Бизнинг
Федерацияда БААга битта ўртоқлик учрашуви учун бориш учун пул йўқ, - дейди Тестемицану moldliga.com сайтига.
Фикрлар