UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  2 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  8 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  1 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  3 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  4 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  3

Ўзбекистон миллий термасининг ЖЧ–2018 саралашидаги илк рақиби Сурия Россияда йиғин ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон миллий термасининг ЖЧ–2018 саралашидаги илк рақиби Сурия Россияда йиғин ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати–2018 турнирига учинчи саралаш босқичидаги илк рақиби – Сурия терма жамоаси Россияда йиғин ўтказади.

15 август куни старт оладиган мазкур йиғин доирасида Сурия терма жамоаси Тожикистон футболчилари билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Мазкур ўйин 27 август куни, Хўжанд шаҳридаги “Мустақилликнинг 20 йиллиги” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Қайд этиш жоиз, Самвел Бабаян мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичига тайёргарликни 20 август куни бошлайди.

Йиғин доирасида миллий терма жамоа 24 август куни Буркина-Фасо термасига қарши Тошкентда ўртоқлик учрашувини ўтказади. Мазкур ўйин “Пахтакор” стадионида, соат 20:00 да бошлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика