UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  184 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  1 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  18 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Яман ва Филиппин билан ўйинлар учун таркиби маълум Янгиликлар

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Яман ва Филиппин билан ўйинлар учун таркиби маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Яман ҳамда Филиппин терма жамоаларига қарши ўйнайдиган 23 нафар футболчидан иборат таркиби маълум қилинди.

Ўзбекистон терма жамоасининг Яманга қарши учрашуви 3 сентябрь куни “Пахтакор” стадионида соат 19:00 да бошланади. 2 сентябрь куни икки терма жамоа бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

3 сентябрь куни “Н” саралаш гуруҳида пешқадам Шимолий Корея терма жамоаси Манамага бориб, Баҳрайн терма жамоасига қарши 3-тур учрашувида майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:40 да бошланади.

5 жамоа ўрин олган “Н” саралаш гуруҳида пешқадамлардан яна бири Филиппин терма жамоаси бу турда дам олади. Филиппин футбол федерацияси 3 сентябрь куни Мальдив ороллари терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказилиши ҳақида маълум қилган. Ўйин Тошкент вақти билан 22:00 да “Ризал Мемориал” стадионида ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси 3 сентябрь куни Яманга қарши ўйинни ўтказиб, 2 кун Тошкентда шуғулланади ва 6 сентябрда чартер рейси орқали Филиппинга учиб кетади. 7 сентябрда Филиппин ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирокида матбуот анжумани ва Филиппин – Ўзбекистон учрашуви 8 сентябрь куни Тошкент вақти билан 20:00 да Бокаю Сити шаҳрида бўлиб ўтади. 8 сентябрь куни, шунингдек, Доҳада Яман терма жамоаси Баҳрайн терма жамоасига қарши 4-тур учрашувини ўтказади. Шимолий Корея терма жамоаси 4-турда дам олади ва ҳозирча ҳеч қандай учрашув ўтказишни режалаштирмаган.

3-тур олдидан “Н” саралаш гуруҳида Шимолий Корея ва Филиппин 2 та ўйиндан кейин 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларни эгаллаб турган Баҳрайн, Ўзбекистон ва Яман терма жамоаларида эса ҳозирча очко йўқ.

Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Яман ва Филиппинга қарши ўйинлар учун танлаб олинган 23 нафар футболчидан иборат таркибни келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар: Александр Лобанов, Игнатий Нестеров, Элдор Суюнов.
Ҳимоячилар: Даврон Ҳошимов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов, Виталий Денисов.
Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Азизбек Ҳайдаров, Фозил Мусаев, Сардор Рашидов, Санжар Турсунов, Станислав Андреев, Жавоҳир Соҳибов, Жасур Ҳасанов, Санжар Шоаҳмедов.
Ҳужумчилар: Александр Гейнрих, Темурхўжа Абдухолиқов, Игорь Сергеев, Элдор Шомуродов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика