UZ

Сўнгги янгиликлар

02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  1 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  11 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  58 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  3 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1

​Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё кубокларидаги иштирокига назар Янгиликлар

​Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё кубокларидаги иштирокига назар

Ҳамюртларимиз қитъа биринчилигида қандай ўйин кўрсатишган? Бу галги мақоламиз шу ҳақда.​

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионатларидаги иштирокини 1996 йилги БААда бўлиб ўтган мусобақадан бошлаган ва ўшандан бери ҳар Осиё кубогида мунтазам иштирок этиб келмоқда.


Осиё Кубоги, БАА-1996.

Саудия Арабистони чемпионликка эришган турнирда, Ўзбекистон ўзининг дастлабки Осиё чемпионатида иштирок этган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси гарчи Осиё ўйинлар(1994 йилги мусобақада тарихий натижа қайд этилган эди)ида Хиросимадаги Осиё ўйинларида ғалаба қозониб, ҳолиблик руҳида мазкур турнирга ташриф буюрган бўлса-да, дебют муваффақиятли чиққан деб айта олмаймиз - 3 ўйин, 1 ғалаба, 2 мағлубият, гуруҳда 4-ўрин.



Осиё Кубоги, Ливан-2000.

Иккинчи Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз гуруҳда 4-ўринни эгаллашади. Ушбу мусобақа биз учун энг муваффақиятсиз ва анти-рекордларга бой ўтган қитъа биринчилиги бўлиб турибди. Йирик ҳисобдаги мағлубиятлар айнан Ливанда бўлиб ўтган Осий чемпионатида қайд этилган. Эътиборлиси, бирор марта ютқазгаман Қатар термаси ҳам турнирни эрта тарк этган эди. Япония ўзининг илк чемпионлигини қўлга киритган.


Осиё Кубоги-2004. Хитой (17 июль-7август)

Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалаган ва чорак финалда Баҳрайн билан тенгма-тенг кураш олиб борган эди - 2:2. Пенальтилар сериясида омад араб жамоасига насиб қилганини яхши эсласангиз керак.  



Ўша вақтда Тимур Кападзе, Сервер Жепаров, Леонид Кошелев, Марат Бикмаев, Андрей Фёдоров, Александр Гейнрих каби футболчиларимиз пенальтилар сериясида омадларини синаб қўришган эди.



Осиё Кубоги-2007. Индонезия, Малайзия, Тайланд, Вьетнам (7-29 июль)

4 давлатда ўтказилган турнир биз учун бироз омадсиз бошланган ва муваффақиятсиз ўз ниҳоясига етган эди.  



 

Терма жамоамиз бош мураббийи Рауф Инилеев қуйидаги таркиб билан мусобақада иштирок этган эди:

Жамоани мазкур Осиё чемпионатига ажойиб тайёрланганлиги кўринган бўлса-да, яна чорак финалда қоқилишади. Бу сафар ҳам Саудия Арабистони вакилларимизни тўхтатиб қолган ва якунда финалга қадар етиб борган.


Осиё Кубоги-2011. Қатар (7-29 январь).

Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубоги биз учун ҳозирча энг яхшиси бўлиб турибди. Одил Аҳмедов ва Сервер Жепаров, Александр Гейнрихнинг гуллаган, Максим Шацкихнинг авжига чиқиб улгурган пайтлари эди.

Гарчи, ярим финалда Автралияга 0:6 ҳисобида аламли мағдубиятга учраган бўлсак-да, юртдошларимиз мазкур таркибдан тузилган жамоанинг ҳужумкор ўйинларидан  завқ олишган эди.



Ушбу мусобақада 4-ўринни қўлга киритган эдик. Натижанинг асосий сабабчиси Вадим Абрамов бўлган.


Осиё Кубоги-2015. Австралия (9-31 январь)

Австралия майдонларида бўлиб ўтган охирги Осиё чеммпионатида муносиб иштирок этганмиз. Гуруҳда Шимолий Корея (1:0), Хитой (1:2) ва Саудия Арабистони (3:1) каби мамлакатлар юртдошларимизга рақиб бўлишган эди. 

6 очко билан иккинчи ўринни қўлга киритиб чорак финал йўлланмасини ҳал қилган Миржалол Қосимов шогирдлари 1/4 финалда 90 дақиқа давомида Жанубий Корея билан тенгма-тенг кураш олиб боришган эди. Экстра таймларда Сон Хён Мин дубль қайд этиб, Ўзбекистон миллий терма жамоасини яна чорак финалдан ортга қайтишга мажбур қилганини унутмаган бўлсангиз керак.

Сардор Рашидовни кашф этган мусобақа

Эътибор берган бўлсангиз, Миллий терма жамоамиз Осиё чемпионатларида асосан чорак финалга қадар етиб борган. Эктор Купер бошчилигидаги термадан қандай натижа кутсак тўғри бўлади? Умуман олганда, яна икки ойдан сўнг старт оладиган Осиё Кубогида вакилларимиздан қандай натижа кутаяпсиз?


Аввалроқ,  ноябрь ойида Австралия йиғинига борадиган таркибимиз эълон қилинган эди. Сардор Рашидов, Виталий Денисов ва бир қатор ёш футболчилар мазкур йиғинга чақирув олишмади. Лекин, катта эҳтимол билан 5-январдан 1-февралгача БАА стадионларида ўтказиладиган навбатдаги қитьа биринчилигида иштирок этишади.


Нодир Абдурасулов

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика