Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди

Narzulla Saydullayev
17 авг 2015, 16:17
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги Яман ҳамда Филиппин терма жамоаларига қарши ўйинлар учун 30 футболчидан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Таркибга миллий терма жамоа сафида 83та ўйин ўтказган Александр Гейнрихнинг мамлакатнинг асосий жамоаси сафига яна чақирув олгани эътиборга молик. Шу билан бирга Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг ҳам чақирилгани жамоа ҳужум чизиғидаги рақобатни кучайтиришига хизмат қилади.

Самвел Бабаян терма жамоага бош мураббий қилиб тайинланганидан кейин ташкил этилган июль ойидаги йиғиндан фарқли ўлароқ, бу сафар хорижда фаолият олиб бораётган футболчилар ҳам жалб этилган. Шунингдек, аввалги йиғинда иштирок этмаган футболчилардан Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажонов ва Санжар Шоаҳмедов ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олган.

Икки муҳим ўйин олдидан ўтказиладиган йиғинга чақирилганлар орасида миллий терма жамоа таркибида энг кўп майдонга тушган футболчи — Сервер Жепаровдир. У шу кунга қадар мамлкат бош жамоаси сафида 107 бор майдога тушиб, 23 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган. Ўйинлар сони бўйича иккинчи ўринда Игнатий Нестеров. У миллий терма жамоа дарвозасини 91 ўйинда қўриқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон ва Осиё чемпионатининг қўшма саралаш босқичи доирасида 3 сентябрь куни Тошкентда Яман терма жамоасини қабул қилади. Бу учрашувдан беш кун ўтиб, Самвел Бабаян шогирдлари сафарда Филиппин терма жамоасига қарши ўйнайди. Бу икки ўйинга тайёргарликни терма жамоа 27 августдан бошлайди.

Дарвозабонлар

№              
Исм-шарифи                  
Туғилган сана           
Клуби              
МТЖдаги ўйин             

ва голлари                

1Александр Лобанов   
04.01.1986                 
“Пахтакор”        
0/0
2Игнатий Нестеров20.06.1983“Локомотив”                         
92/-100
3Элдор Суюнов12.04.1991“Насаф”11/-4

Ҳимоячилар

№             
Исм-шарифи            
Туғилган сана            
КлубиМТЖдаги ўйин          

ва голлари             

4Александр Мерзляков    
30.10.1986“Пахтакор”4/0
5Даврон Хошимов24.11.1992“Пахтакор”4/0
6Егор Кримец27.01.1992“Пахтакор”9/2
7Анзур Исмоилов21.04.1985“Чангчун Ятай” (Хитой)        
68/1
8Ислом Тўхтахўжаев30.10.1989“Локомотив”41/1
9Шерзод Аъзамов14.01.1990“Насаф”0/0
10Шавкат Муллажонов19.01.1986“Локомотив”39/0
11Виталий Денисов23.02.1987“Локомотив” (Россия)57/1
12Фаррух Сайфиев17.01.1991“Насаф”13/0

Ярим ҳимоячилар

№             
Исм-шарифиТуғилган сана           
КлубиМТЖдаги ўйин

ва голлари       

13Одилжон Ҳамробеков    
13.02.1996“Насаф”0/0
14Шухрат Муҳаммадиев24.06.1989“Насаф”12/0
15Одил Аҳмедов25.11.1987“Краснодар” (Россия)70/12
16Сервер Жепаров03.10.1982“Ульсан” (Жанубий Корея)107/23
17Азизбек Ҳайдаров08.07.1985“Аш-Шабоб” (С. Арабистони)  
69/0
18Владимир Козак12.03.1993“Пахтакор”4/0
19Фозил Мусаев02.01.1989“Сепаҳон” (Эрон)20/0
20Сардор Рашидов14.06.1991“Ал-Жаиш”24/7
21Санжар Турсунов29.12.1987“Ворскала” (Украина)47/5
22Станислав Андреев06.05.1988“Пахтакор”28/1
23Жавоҳир Соҳибов01.03.1995“Пахтакор”0/0
24Жасур Ҳасанов02.08.1983“Локомотив”42/2
25Санжар Шоаҳмедов23.09.1990“Локомотив”1/0

Ҳужумчилар

№             
Исм-шарифиТуғилган сана          
Клуби               
МТЖдаги ўйин

ва голлари

26Илҳом Шомуродов28.03.1984“Насаф”0/0
27Александр Гейнрих06.10.1984“Ордабаси”                         
83/28
28Темурхўжа Абдуҳолиқов  
25.09.1991“Локомотив”1/0
29Игорь Сергеев30.04.1993“Пахтакор”19/6
30Элдор Шомуродов29.06.1995“Бунёдкор”0/0

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com