UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Лаллана учун курашда қайси клуб фаворит эканлиги маълум   0 02:00Olamsport: UFCдаги 3 та жангдан кўра боксдаги 1 та жанг, спортдаги 88 йиллик тафовут ва бошқа хабарлар  0 01:44Балотелли журналистларга мурожаат қилди   0 01:23Санчо – Бундеслиганинг бир мавсумида 15 тадан ошиқ гол ва голли узатма қайд этган дастлабки ўйинчи   0 01:03Бенжамен Павар: "Бавария" ҳар йили Бундеслига ва Германия кубогини ютиши керак, аммо биз треблни хоҳлаймиз "   0 00:45Андре Онана: "Ирқчилик – кундалик ҳаётимнинг бир қисми, аммо мен бунга эътибор бермасликка қарор қилганман"   2 00:07Бундеслига. "Падерборн" - "Боруссия Дортмунд" 1:6  0 23:48Турк клублари "Рома" ҳимоячиси Жезусни харид қилмоқчи   0 23:24Моуринью Коутиньонинг трансферига қизиққани йўқ   0 22:59Бундеслига. “Боруссия Д” сафарда “Падерборн”га 6 та гол урди, Санчодан хет-трик  5 22:54Украина чемпионати. "Шахтер" - "Динамо Киев" 3:1  0 22:40"Наполи" Миликни "Ювентус"га сотмоқчи эмас   0 22:17"Футбол ретро талқинда" (49-сон)   2 21:50Деку: “Месси мухлисларнинг ёдида абадий қолади, Роналду тарихдаги энг зўрлардан бири”  22 21:40Бундеслига. "Боруссия М" - "Унион Берлин" 4:1  0

Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритган хорижлик мураббийларни биласизми? Янгиликлар

Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритган хорижлик мураббийларни биласизми?

Шу вақтга қадар миллий терма жамоамизни 22 нафар мураббий бошқарди.

Уларнинг аксарияти ўзимизнинг маҳаллий мутахассислар ҳисобланади. Бироқ, тарихда муваффақиятга эришиш учун хорижлик мураббийларга ҳам эҳтиёж сезилган. Бугун шу ҳақида батафсил сўз юритамиз.

Убиража Вега Да Силва –
ёши катта мухлислар бу мутахассисни жуда яхши танишади. Бразилиялик мураббий 1997 йилда “Пахтакор” мураббийига айланади. Унинг қўл остида жамоа совринларга эга чиқди. Мамлакат чемпиони бўлди. Ўзбекситон миллий терма жамоаси бош мураббийи Рустам Мирсодиқов қониқарсиз натижалар сабаб истеъфога чиқарилгач, унинг ўрнига Вега Да Силвани таийнланди. У ЖЧ – 1998 саралаш босқичининг сўнги икки турида жамоани бошқарди. Тошкентда Қозоғистон йирик 4:0 ҳисобида таслим этилган бўлса, сафарда БАА билан муроса кўчаси танланди. 1998 йил Таиландда ўтказилган Осиё ўйинларида ҳам жамоани ушбу мураббий майдонга олиб тушди. Гуруҳ босқичида аъло натижа қайд этдик. Бироқ, кейинги босқичда Али Даи сардорлигидаги Эронга йирик ҳисобда енгилдик. Дарвоқе, миллий жамоамиз тарихидаги энг йирик ғалаба айнан Да Силванинг даврида қўлга киритилди. Осиё ўйинларида Мўғулистон 15:0 ҳисобида мағлуб этилганди. Форсларга мағлуб бўлганимиздан сўнг мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилди.


Павел Садирин – Россиялик таниқли ва тажрибали мутахассис, ўз вақтида Россия терма жамоасига устозлик қилганини билсангиз керак. 2000 йилнинг март ойига келиб миллий жамоа бошқаруви Садирин ихтиёрига топширилади. У футболчиларимизни ўша вақтда одат тусига айланган Таиланд сафарига олиб боради ва Исроил билан ўртоқлик учрашувида ижоби натижани таъминлай олмайди. Шу ўйиндан икки ҳафта ўтмай туриб Садирин ўз хоҳишига кўра кетади. Ушбу кутилмаган ўзгариш юзасидан берилган расмий изоҳга мувофиқ, Павел Фёдрович ЦСКА таклифини рад эта олмаган экан.


Владимир Сальков – 2000 йилги шармандали Осиё кубогидан сўнг федерацияда катта ўзгаришлар бўлади. ЎФФ бош котиби Зокир Қурбоновнинг ўрнида Бахтиёр Раҳиимов иш бошлайди. У эса ўз навбатида миллий жамоани тубда ислоҳ қилади. Бош мураббийликка Россиядан Владимир Сальковни таклиф қилади. Унинг кетидан бир қатор хорижлик футболчилар (Алексей Дионисиев, Владимир Маминов, Олег Пашинин, Алексей Поляков, Георгий Георгиев) маҳаллийлаштирилади. Владимир Сальков бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 2001 йил Малайзияда ташкил этилган "Мердека кубоги"да иштирок этганди. Бахтиёр Ҳамидуллаевнинг сўнги дақиқаларда урган “олтин голи” ғолиблик олиб келганди. ЖЧ–2002 саралаш ўйинлари Тошкент ва Уммонда бўлиб ўтади. Терма жамоа ҳал қилувчи баҳсларда муҳим очколарни қўлдан бой беради. Чарм тўп усталаримиз Уммон билан учрашувда 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишади. Бу эса Сальковнинг истеъфосига етарли бўлди. Очиғи, Сальковни кўпчилик ўта қаттиқўл, талабчан ва жаҳлдор мураббий сифатида эслайди. У матбуот анжуманларида журналистларни ва футболчиларни очиқичасига танқид қиларди.


Леонид Остроушко – Қозоғистонлик мураббий терма жамоага биргина учрашувда устозлик қилган. Сальков кетгач ЖЧ–2002 саралаш босқичини тугатиш унинг ёрдамчиси чекига тушади вқа Хитой билан кечган Тошкентдаги учрашувда Остроушко бошчилик қилди. Ўша ўйин Николай Ширшовнинг ажойиб голи билан барчанинг ёдида қолган. Леонид Константинович бунга қадар “Навбаҳор”, “Дўстлик” жамоалари билан муваффақият қозона олганди.


Ханс Юрген Гёде – Мундиалдан қуруқ қолган терма жамоамизни Равшан Ҳайдаров қабул қилиб олади. Тез орада мураббийлар штабида германиялик Юрген Гёде иш бошлайди. Умуман олганда ушбу мутахассис юртимизда ёмон фаолият юритмади. 2004 йилги Осиё кубогига жамоани яхши ва кўнгилдагидек тайёрлади. Таркибга ёшларни жалб қилишда айнан у жонбозлик кўрсатди. Чунки, бир йил олдин кичик жаҳон чемпионатида қатнашган ёшлар терма жамоасидаги футболчиларни яхши биларди. ЖЧ–2006 саралаши ҳал қилувчи палласида терма жамоа бош мураббийи сифатида эълон қилинди. Иккинчи босқичнинг биринчи даврасида жамоамиз кутилмаган мағлубиятларга учради. Саудия Арабистони билан Тошкентда дуранг, Кувайт ва Жанубий Корея билан учрашувлардаги омадсизликдан сўнг Гёде билан ўртадаги шартнома бекор қилинди.


Боб Хафтон – Жамоа Германия мундиали саралашининг иккинчи даврасини Равшан Ҳайдаров устозлигида бошлайди. Аммо, муваффақиятсизлик давом этавергач футболимиз раҳбарлари зудлик билан англиялик Боб Хафтон билан келишувга эришишади. Тошкентда Қувайт билан барча нарсага ойдинлик киритувчи ўйинда жамоани бошқаради. Биринчи бўлимда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бераётган футболчиларимиз, якунда ажойию камбэк кўрсатиб ғалабани тантана қилишади. Ушбу ғалаба вакилларимизга навбатдаги босқичга чиқиш учун Баҳрайн термаси билан икки ўтиш ўйинини ўтказиш учун имконият берди. Тошкентда ўтган ўйинда 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эдик. Аммо, Тошимицу Йошида Сервер Жепаровнинг пенальтидан урган голини ҳисобга олмади. ФИФА эса малакасиз ҳакамни жазолайди ва натижани бекор қилиб ўйинни бошқатдан ўтказиш ҳақида қарор чиқаради. Қайтадан бўлиб ўтган беллашувда пойтахтдан 1:1 ҳисобидаги натижа билан қайтган баҳрайнликлар ўз уйида 0:0 ўйнаб сафарда урилган гол эвазига кейинги босқчига чиқади. Орадан бироз вақт ўтиб Боб Хафтон ҳам бўшатилади. Мураббий билан маош масаласида келиша олмаганимиз ҳақида турли гап, сўзлар юради.


Валерий Непомняший – Ушбу инсон фаолияти давомида Камерун терма жамоасини мундиал сари етаклай олган. Шунингдек, шарқий Осиё мамлакатларидаги турли клубларда ишлаган. Немопнящининг бой тажрибаси ва малакаси инобатга олиниб терма жамоа рули ишониб топширилади. Бир вақтнинг ўзида “Пахтакор”да ҳам фаолият юритади. Унинг олдига терма жамоани 2007 йилги Осиё кубогига олиб чиқиш вазифаси қўйилади. Топшириқ аъло даражада бажарилади. Cаралаш босқичида терма жамоамиз айрим муаммоларга дуч келади. Биринчи турда уйда кучсиз Бангладеш йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этилади. Иккинчи турда эса Қатардан 1:2 мағлуб бўлиб, қуруқ қўл билан қайтишади. Навбатдаги баҳсда эса Гонконг билан ўз майдонимизда дуранг ўйнаб аҳволимизни оғирлаштириб қўямиз. Сафарда эса 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг ўйнаб қайтамиз. Қолган икки ўйинда уч очкони қўлга киритиб иккинчи ўрин билан финал босқичига йўлланма оламиз. Шундан сўнг маълум сабабларга кўра Валерий Кузьмич билан хайрлашилади.


Эктор Купер –
Аргентиналик ҳақида кўп ҳам гапирмоқчи эмасман. Сабаби, ушбу мураббийнинг кетганига бир йил ҳам бўлмади. Ўтган икки йил давомида бу инсон ҳақида кўп ва хўп фикрлар янгради. Купердан кўпчилик супер натижалар кутди. Лекин, бари биз ўйлагандек бўлмади. Унинг даврида терма жамоамиз анча заифлашди дея оламиз. Ҳар қандай рақибга тик боқадиган футболчилар ҳимоя ва эҳтиёткорликка урғу беришди. Хуллас, мураббийнинг қарашлари ва фалсафаси бизга мос тушмади. Журналистлар билан мулоқотда ўзини оқлашга ва гапни олиб қочишга уринарди. Саволларга аниқ жавоб бермасди. Фаластиндан кутилмаганда учралган мағлубиятдан сўнг танқидлар остида қолиб кетади. ЎФА ва Купер ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликни тўхтатишади.




Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: -5   

Фикрлар

+7   
26 мар 15:00:02
M.yunayted r madrid
Kuper borasida shoshildik unga vaqt keregidi
+5   
26 мар 16:26:59
Temurkhan
Jalol Jum фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бизларни футбол хеч қачон химояда ўйнамаган. Бизларни футболга хужумкорлик ярашади. Купер дегани узлармиздан пас жамоаларга хам гол ура олмаган вақтда булган. Ман тушинча
Avstraliya bilan 6:1 emas 6:0 bugan 2011 da, yana osha yili Avstraliya emas Yaponiya chempion bugan. Kuper ximoyada oynaymiz demagan tartibli oyin quramiz degan xuddi Atletikodek. Buni ximoyaviy oyin deyish notogri.
+4   
26 мар 14:46:40
Эрнесто Че гевара
Улар ичида Гёде в Купер хакикий мураббийлар эди. Хоутон хам ёмон эмас эди.
+3   
26 мар 14:59:33
M.yunayted r madrid
Kuper borasida shoshildik unga vaqt keregidi
+3   
26 мар 14:52:01
Эрнесто Че гевара
bbb фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кучлиси, мухлисларда яхши тасурот колдиргани ГЁДЕ эди. Бошклари жаа унчаликмас
Ширшовни бир интервияси бор эди. Вега да силва илк машгулотида энг кучли техникали футболчи ким дея сураган. Косимовни курсатишган унга теннис топини бериб, жанглоёрлик килишини сураган. Унчалик ухшамаган. шунда узи олиб 100 марта жанглорлик машкини курсатиб, бизи журналистларимиз айтганидек хужумкор ва техник футбол курсатадиган футболчиларимизга техникани курсатиб куйган экан. Косимовдек техникаси бор футболчи ҳозир хам олдин хам бизда булмаган шундан хулоса килаверинглари
+1   
26 мар 15:11:06
M.yunayted r madrid
Jalol Jum фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хеч қанақа вақт керак эмасди бизни футболга тогри кемади бу мураббий
2011 yili Osiyo kubogi yarim final bilan 2019 yil Osiyo kubogi chorek final o'yinlarida farq bormi
+1   
26 мар 15:01:24
Shaxbozjon Nasaf
Косимов даражасига етиш учун хали озгина машк килиши Кейн худо йуктириши керак хозиргилар
+1   
26 мар 14:48:30
bbb
Кучлиси, мухлисларда яхши тасурот колдиргани ГЁДЕ эди. Бошклари жаа унчаликмас
   
27 мар 11:42:06
Sardor Real 92
Arespi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
СКОЛАРИ нега езилмаган
СКОЛАРИ термани бошкармагану клубда ишладику
   
27 мар 11:41:31
Sardor Real 92
Куперни яна кутганимизда Хинистонга хам ютказар эдик
   
27 мар 09:49:27
batinkov
Agar jahon chempionatiga chiqa olmasak bu yerda 100 murabbiy ham UYINCHILAR ham aybdor emas federatsiya aybdor. 1yildan oshiq vaqtni murabbiy topish ga utkazib yuborishdi. Doim biz noqulay vaqtda murabbiy tayinlashadi
   
27 мар 07:44:13
Arespi
СКОЛАРИ нега езилмаган
   
27 мар 02:06:40
batinkov
Bundan zurlar kelganda ham bundan ortiq natija bulmas edi. 2020 tugul 2chi bosqich ham suroq ostida turibdiku
   
27 мар 01:48:47
Introvert
M.yunayted r madrid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kuper borasida shoshildik unga vaqt keregidi
Ха, шошилдик. Уни бошчилигида Филиппин Билан Яманга хам ютказишимиз керак еди, давлатни бюджетидан уни яна икки йил бокишимиз керак еди. Аттанг, шошилдик...
   
26 мар 22:16:29
Jalol Jum
M.yunayted r madrid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
8 yil oldin kim chempion boganini bilmayapsizu yana nimaga jovob berasz
Хотира Чатоқ дедимку 9 йил 8 йил эмас адашманг 2011 январда булган
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг