Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон ва БААга қарши ўртоқлик ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқда

Narzulla Saydullayev
5 окт 2020, 13:10
Вадим Абрамов мураббийлиги остидаги Миллий жамоамиз кеча "Бунёдкор" академияси майдонида машғулот ўтказди.

Бугун "Шабаб Ал Аҳли" яримҳимоячиси Азиз Ғаниев, йиғинга чақирув олган "Пахтакор" аъзолари ва бошқа футболчилар терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилди.

"Насаф" клуби вакиллари Ойбек Бозоров ҳамда Хусниддин Алиқулов клуб машғулотларида олган жароҳати сабаб ушбу йиғинга кела олмаслиги маълум бўлди.

Режага кўра Миллий терма жамоамиз бугундан тўлиқ таркибда машғулотларни давом эттиради.

















Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz