

Футболчиларимиз бугун Дубайдаги дастлабки машғулотни ўтказишди. Бирлашган Араб Амирликлари футбол федерациясига қарашли майдонда бўлиб ўтган машғулотларда футболчиларга кўп юкламалар берилмади. Асосан тўп билан енгил машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, ҳимоядан ҳужумга ўтиш ва ҳужумдан ҳимояга қайтиш машқ қилинди.
Дарвозабонлар Денис Иванков билан алоҳида машғулот олиб боришди. Терма жамоа аъзоларининг барчаси сафда. Жароҳат безовта қилаётганлар йўқ. Эртага яна машғулотлар давом этади.






