

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиландга қарши кечган нимчорак финал баҳсидан кейин навбатдаги машғулотини ўтказди.
Терма жамоанинг бугунги машғулотини Отабек Шукуров ва Умар Эшмуродов шамоллаш сабабли ўтказиб юборишди. Бундан ташқари, терма жамоа сардори Жалолиддин Машариповда ҳам шамоллаш аломатлари сезилмоқда, бироқ у машғулотларда фаол иштирок этди.





