

Ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Унга кўра, КХДРга қарши баҳсни қирғизистонлик Дмитрий Машенцев бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Баҳодир Қўчқоров ва Исмоил Толибжонов ёрдам беради. Захира ҳаками ўзбекистонлик Жасур Мухторов бўлади.
Эслатиб ўтамиз, қирғизистонлик ҳакамлар бригадаси 11 сентябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон - Эрон учрашувида ҳам ишлашган эди.
Ўзбекистон - КХДР
13 октябрь. "Миллий" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Дмитрий Машенцев, Баҳодир Қўчқоров, Исмоил Толибжонов (учаласи Қирғизистон). Жасур Мухторов (Ўзбекистон)




