UZ

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги саралаш ўйинлари қачон ўтказилишига ойдинлик киритилди Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги саралаш ўйинлари қачон ўтказилишига ойдинлик киритилди

21 март куни Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди ва 26 жамоа ўз рақибларини билиб олди.

Яна 6 та жамоа саралаш ўйинлари орқали гуруҳ босқичига йўл олади. 

Лига саралаш учрашувларини 1 апрель куни Тошкент шаҳридаги 2 та сунъий майдонда ўтказади ва унда 12 та жамоа 6 жуфтликка ажратилади. 28 март куни қуръа орқали мазкур жуфтликларга аниқлик киритиб олинади. 

Саралашда Андижон, Наманган, Тошкент вилояти, Сирдарё, Навоий ва Қорақалпоғистон футбол академиялари, шунингдек, Фарғона ва Бухоро давлат университетлари, "Чиғатой", "Қумқўрғон", "Қизириқ", "Зомин" жамоалари иштирок этади. Уларга 31 март куни Тошкентга етиб келиш тавсия этилган. 

Маълумот учун, саралаш босқичида барча жамоа фақат 1 тадан ўйинда майдонга тушади. Уларда ғолибни асосий вақтда аниқлашнинг имкони бўлмаса, навбат қўшимча таймларсиз пенальтилар сериясига берилади.

Ўзбекистон Кубоги. "Андижон", "Навбаҳор", "Динамо" ва "Насаф" бир гуруҳда

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика