UZ

Сўнгги янгиликлар

01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  6 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  11 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  1 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  1 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  11 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  12 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  15 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0

Ўзбекистон кубоги. "Қўқон-1912" ва "Бухоро" дуранг ўйнашди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Қўқон-1912" ва "Бухоро" дуранг ўйнашди

Теглар :  Қўқон-1912Бухоро
Ўзбекистон кубогининг чорак финали дастлабки учрашуви доирасидаги "Қўқон-1912" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 20-дақиқасида Баҳодир Пардаев қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди - 0:1. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.

Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар вакили Азиз Ибрагимов Аваз Маматхўжаевга қарши ўта қўпол муносабатда бўлгани учун майдондан четлатилди. 66-дақиқада Носир Отақўзиев пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

Учрашувнинг 88-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Азиз Тўхтабоев қизил карточка олди. Ўйинда бошқа гол урилмади ва дастлабки учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди. Жавоб баҳси 29 июль куни Бухоро бўлиб ўтади.


"Қўқон-1912" - "Бухоро" 1:1

5 июль 2016. Қўқон. "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар
: А. Рисқуллаев (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), О. Тўйчибоев (Фарғона)
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

Гол: Баҳодир Пардаев 20, - 0:1. Носир Отақўзиев 66 пенальти, - 1:1.

"Қўқон-1912": Руслан Матниязов, Жалил Кимсанов, Баҳодир Акрамов, Отабек Зокиров, Носирбек Отақўзиев, Авазхон Маматхўжаев, Маъруфжон Зокиржонов, Сардор Қаҳҳоров (Абдуллоҳ Олимов, 46), Достон Турсунов, Ориф Мамажонов (Азиз Тўхтабоев, 52), Ойбек Рустамов (Достон Мелиқўзиев, 67)
Захира: Ғайратжон Ҳасанов, Нодир Қўзибоев, Фурқат Ҳасанбоев, Иқбол Маликжонов

"Бухоро": Сардор Қобулжонов, Сухроб Неъматов (Санъат Шихов, 86), Саламат Қутибоев, Шавкат Саломов (Жамшид Ҳасанов, 90), Артём Филипосян, Баҳодир Пардаев, Жасур Ҳасанов (Бобиржон Омонов, 64), Александр Мерзляков, Азиз Ибрагимов,  Руслан Мелзиддинов, Алишер Саноев.
Захира: Асилбек Омонов,

Четлатиш: Азиз Тўхтабоев 88 - Азиз Ибрагимов 48

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика