Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 2018 йилдан бери илк бор ярим финалдан четда қолди

Iskandarov Abdulaziz
3 сен 2022, 19:05
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси кеча Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасида Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлди.



Қизиқарли кечган баҳсда "шерлар" 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Шу билан "Пахтакор"нинг 4 йиллик сериясига барҳам берилди. Аниқроқ қилиб айтганда жамоа 2018 йилдан бери Ўзбекистон кубогида чорак финалдан ўтаётганди (2018, 2021 финалда мағлубият, 2019, 2020 ғолиблик). Пойтахт клуби сўнгги бор 2017 йил чорак финалда "Насаф"га мағлуб бўлиб мусобақа билан хайрлашган эди.


Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›