UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13

Ўзбекистон кубоги. Мухлислар рекордини биласизми? Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. Мухлислар рекордини биласизми?

Эртага ўтказиладиган мамлакат кубогининг ҳал қилувчи баҳси ҳақида маълумот беришда давом этамиз.

Мазкур ўйинга Наманган ва Қаршидан ишқибозларнинг улкан оқими кутиляпти. Бухоро аҳолиси ҳам катта футболни севишини инобатга олсак,  стадион тўлса керак. 

Финаллар тарихига мурожаат қилиб, энг кўп мухлис йиғган “жанг”лар рейтингини шакллантирдик:

Бу борадаги энг яхши натижа 30 минг кишини ташкил қилган. Ушбу рекорд 2000 йил “Пахтакор” стадионида ўтказилган “Дўстлик” ҳамда “Динамо-Самарқанд” жамоалари ўртасидаги учрашувда ўрнатилган.

Орадан 17 йил ўтиб, “Бунёдкор” стадиони мезбонлик қилган пойтахт дербисига яна шунча одам “тўпланди” (Олий ўқув юртлари ёрдамида).

Кейинги поғонага 2009 йилги финал ёзилган. Станислав Андреевнинг голи “Бунёдкор”ни мағлуб қилган баҳсда “Пахтакор”га 27 543 киши йиғилганди.

“Пахтакор” ва “Нефтчи” ўртасида 2001-2002 йилларда ўтказилган иккала финалда ҳам роппа-роса 25 минглик аудитория йиғилган. 

Бу борадаги антирекорд 2020 йил Наманганда қайд этилганди. АГМК ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашувга атиги 3,5 минг томошабин ташриф буюрган.

Маълумот учун, жуда ноқулай об-ҳавода ўтиб, тарихга “лой жанги” сифатида кирган “Қурувчи” — “Пахтакор” ўйинига ҳам 3 карра кўпроқ мухлис тушган.

❗"Бухоро" спорт мажмуаси ўз бағрига 25 мингга яқин томошабинни сиғдира олади. Финал чипталарини тоифасига қараб 25 мингдан 70 минг сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика