Ўзбекистон кубоги финали 17 октябрь куни Жиззахда бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
19 сен 2015, 10:23
2015 йилги Ўзбекистон кубоги финали бўлиб ўтадиган сана аниқланди.

Олинган сўнгги маълумотларга кўра, мамлакат кубоги финал учрашуви Жиззах шаҳридаги янги стадионда бўлиб ўтади. Ўйинни 17 октябрь куни ўтказиш режалаштирилмоқда. 

Маълумот учун, финалга Қаршининг "Насаф" ва Тошкентнинг "Бунёдкор" клублари йўл олишган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia